Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “…Бас, у(қабр)ларни зиёрат қилинг. Албатта, улар охиратни эслатади”, дедилар (Ҳадиснинг тўлиқ матни қуйида келтирилади). Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни зиёрат қилишнинг ҳикматларидан асосийсини эслатиб ўтмоқдалар. У ҳам бўлса, охиратни эслашдир. Охиратни эслаган одам эса дунёни қўйиб, охират ҳаракатини кўпроқ қилади. Яна ўлганларни кўриб, ибрат олиш, ўлимни ёдга олиш, дунё муҳаббатини кетказиш, манманлик, мақтаниш ... Батафсил »