Бош саҳифа » Тег архивлари: солиҳлар гулшани

Тег архивлари: солиҳлар гулшани

«Нима учун кечаси ухламайсиз?»

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан: «Нима бўлди сизга, нега кечаси ухламайсиз?» деб сўрашди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу шундай жавоб бердилар: «Кечаси ухласам, нафсим қаровсиз қолиб кетади. Кундузи ухласам, халқ қаровсиз қолиб кетади». “Солиҳлар гулшани”дан Батафсил »

Кеккайишдан сақланинг

Ривоят қилишларича, бир куни Умар розияллоҳу анҳу елкаларида меш кўтариб чиқибдилар. Халифа бўлишларига қарамай, меш кўтариб олган ҳазрати Умарни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, «Эй мўминлар амири, бу нима ҳолат?» деб сўрашди. Шунда ҳазрати Умар розиялоҳу анҳу: «Ўзимдан ужбланиб* кетдим, шунинг учун нафсимни қийнамоқчиман», деб жавоб бердилар. * Манмансираш, ўзида бирор фазилатни кўриб, ғурурланиш ҳамда ўша фазилатни ато этган Зотни унутиб ... Батафсил »

«Аллоҳим, мени улар ўйлаганидан ҳам яхшироқ қилгин!»

Асмоъий шундай ҳикоя қилади: «Буюк саҳобий Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўзлари ҳақида мақтов эшитсалар, шундай дер эдилар: «Аллоҳим! Сен мени ўзимдан ҳам яхшироқ биласан. Мен эса ўзимни улардан кўра яхшироқ биламан. Аллоҳим, мени улар ўйлагандан ҳам яхшироқ қилгин. Улар билмайдиган гуноҳларимни кечиргин. Улар айтган нарсалар билан мени жазоламагин!» Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу яна «Қанийди мўмин банданинг бир тола ... Батафсил »