Бош саҳифа » Тег архивлари: Рамазон

Тег архивлари: Рамазон

Рўзага доир масалалар. Каффоротни вожиб қиладиган амаллар

Каффорот Рамазоннинг ҳурматини оёқ ости қилгани учун вожиб бўлади. Рамазон рўзаси фарзини адо қилишни ният қилиб тутган одам уни ўз ихтиёри ила мажбурлашсиз ва шаръий узрсиз қасддан очиб юборса, ҳам қазосини тутади, ҳам каффоратни адо этади. Бу нарса қуйилардаги ҳолатларда юз беради: Ғизо ёки унинг маъносидаги нарсани шаръий узрсиз емоғи. Одатда озуқа сифатида тановул қилинадиган барча нарсалар ғизога киради. Дори, ... Батафсил »

Рўзага доир масалалар (2-мақола)

Рўзадорга макруҳ бўлган нарсалар: 1. Узрсиз бирор нарсани татиб кўриш ва чайнаш.Чунки бунга ўхшаш нарсалар рўзанинг бузилишига олиб бориши мумкин. 2. Сақич чайнаш, чунки бундай одамни оғзи очиқ деб ўйланади. 3. Қучоқлашиш,ўпиш ва ушлаш каби шаҳватни қўзғайдиган ишлар. 4. Қасд ила тупугини оғзида тўплаб ютиш. 5. Рўзадорни заифлашишга олиб борадиган қон олдириш каби ишларни қилиш. Мумкин бўлган нарсалар: 1. Мўйлабга ... Батафсил »

Рўзани бузмайдиган нарсалар

1. Рўзадорлиги эсидан чиқиб еб ичиб ёки жинсий яқинлик қилиб қўйса,рўзаси очилмайди. Аммо эсига тушиши билан дарҳол мазкур ишларни тўхтатиши шарт. 2. Назар солгани ёки ўйлагани оқибатида манийси тўкилса,ўзи гуноҳкор бўлса ҳам рўзаси очилмайди.Кундуз куни эҳтилом бўлиб қолса ҳам рўзаси очилмайди. 3. Кўзига дори томизса ёки сурма қўйса ҳам рўзаси очилмайди. 4. Қон олдирса ҳам. 5. Мисвок қилса ҳам. 6. ... Батафсил »

Рўзани бузадиган ва фақат қазо тутишни вожиб қилиб, каффоротни вожиб қилмайдиган нарсалар

1. Озуқамас ва озуқа маъносида бўлмаган нарсани тановул қилмоқ. Масалан, рўзадор хом гуруч, хамир, бирор нарса аралаштирилмаган ун каби нарсаларни емоғи. 2. Бирданига кўп тузни еб юборса ҳам, рўзаси очилиб қазосини тутиб беради. 3. Пишмаган мевани еса ҳам. 4. Тишлари орасида қолган нўҳатдан катта нарсани еса. 5. Данак, пахта, қоғоз, тери еса ҳам. 6. Тош, темир парчаси, тупроқ, тангага ўхшаш ... Батафсил »

Эслатма: Ҳайит намозини ўқиш тартиби

Ҳайит намози қуйидагича ўқилади: Имом домла ифтитоҳ (намозни очувчи) такбири – “Аллоҳу акбар”ни айтса, муқтадий (имомга эргашувчи намозхон): “Қиблага юзланган ҳолимда, ҳайит намозини холис Аллоҳ учун, ўқишни ният қилдим”, деб “Аллоҳу акбар” такбирни айтиб намозга қўшилади ва санони ўқийди. Сўнгра имом домла уч бор такбир айтади. Муқтадий ҳам қўлини қулоғи баробарига кўтариб такбир айтади. Такбирлар орасида қўлни боғламасдан, ёнга туширилади. ... Батафсил »