Байт: Аз асойи худ хатар доранд кўрон вақти жанг, Бе басират аз далили хеш мулзам мешавад. Таржимаси: Жанг вақтида кўрларга ўз ҳассалари хатар бўлади. Басиратсиз (қалб кўзи кўр, нодон) киши ўзи келтирган далил билан мулзам бўлиб қолади. Аъмо киши кўзи очиқ одам билан жанг қилса, рақиби унинг қўлидаги ҳассани осонгина олиб қўйиб, унга қарши ишлатиб уни мағлуб қилиши мумкин. У ... Батафсил »
Тег архивлари: қалб
Қалбни пок тутиш
Байт: Пок чун гарданд дилҳо файз нозил мешавад, Мерасад аз ғайб меҳмон хонаҳойи руфтаро. Таржимаси: Диллар пок бўлса, файз нозил бўлади. Супурилган уйга ғойибдан меҳмон етади. Қалбига Аллоҳ таоло томонидан файз ва футуҳлар тушишини истаган киши аввало қалбини поклаши лозим. Сиз уйингизни пок тутсангиз, унга лойиқ меҳмонни Аллоҳ таолонинг Ўзи ғойибдан жўнатаверади. Батафсил »
Қалб ғуборини кетказиш
Гар сафойи ҳарами каъба зи замзам бошад, Замзами каъбайи дил дийдайи пур нам бошад. То набандий зи сухан лаб нашавад дил гўё, Нутқи Ийсо самари рўзайи Марям бошад. Таржимаси: Агар Каъба Ҳарамининг софлиги Замзам суви билан бўлса, қалб каъбасининг замзами ёшли кўз бўлади. То лабингни гапдан юммагунингча дилинг гўё бўлолмайди. Ийсо алайҳиссаломнинг гапиришлари онаси биби Марям тутган рўзанинг самарасидир. Соиб ... Батафсил »
Қалб шишаси овози
Байт: Шикасти шишаи дил ро магў садоий нест, Ки, ин садо ба қиёмат баланд хоҳад шуд. Таржимаси: Қалб шишаси синганда овози чиқмади, дема. Чунки, бу овоз қиёмат куни баланд бўлади. Инсон қалби сал нарсага синадиган ўта нозик, бебаҳо шиша. “Агар у шиша бўлса, нима учун синганида овози эшитилмади”, дема. Бечора мазлумнинг қалб шишаси бу дунёда синади-ю, жаранги қиёмат куни эшитилади. ... Батафсил »