Фойдали илмдан маҳрумлик

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: “Гуноҳнинг зарарларидан бири шуки, инсон фойдали илмдан маҳрум бўлади. Илм бошқа нарса, маълумот бошқа нарсадир. Иккисининг ўртасида фарқ бор. Маълумот хоҳ мўъмин бўлсин, хоҳ кофир бўлсин, хамма инсонда бўлади. Бизга қанча поплар (насроний рухоний) учраганки, ислом дини ҳақида шундай маълумотларни билади, инсон хайрон қолади. Шундай поплар ҳам учраганки, араб тилида бемалол гаплашар эдилар. ... Батафсил »

Муҳаммад Тақий Усмоний

Қози Муҳаммад Тақий Усмоний ибн Шайх, муфтий Муҳаммад Шафеъ ибн Шайх Ёсин ибн Халифа Таҳсин Али ибн Миёнжий ҳофиз Каримуллоҳ ибн Миёнжий Хайруллоҳ ибн Миёнжий Шукруллоҳ ҳазратлари 1362-ҳижрий, 1943-мелодий санада Ҳиндистоннинг Саҳорнафур вилоятига қарашли Девбанд қишлоғида таваллуд топдилар. Ҳинд тилида Миёнжий деган сўз муаллим, деганини билдиради. У кишининг силсилалари Усмон ибн Аффонга бориб тақалади. Оталари бу ҳақда гапириб ўтганлар. Бу ... Батафсил »

Намозда такбири таҳрима тартиби

Ушбу такбирдан кейин намоз бошланади ва ундан аввал дуруст бўлган еб-ичиш, юриш, гапириш ва намоздан ташқарида бўладиган жуда кўп ишларни қилиш ҳаромга айланади. Шунинг учун ҳам бу такбирни “Такбири таҳрима” дейилади. Унинг саҳиҳ ва намозни дуруст бўлиши учун шарт қилинган шартлар: бадани пок, жойи пок, сатри аврат, қиблага юзланиш, вақт кабилар топилишидир. Шунингдек намозга киришувчи қиёмда бўлиши ҳам шарт. Албатта ... Батафсил »

Қалбни пок тутиш

Байт: Пок чун гарданд дилҳо файз нозил мешавад, Мерасад аз ғайб меҳмон хонаҳойи руфтаро. Таржимаси: Диллар пок бўлса, файз нозил бўлади. Супурилган уйга ғойибдан меҳмон етади. Қалбига Аллоҳ таоло томонидан файз ва футуҳлар тушишини истаган киши аввало қалбини поклаши лозим. Сиз уйингизни пок тутсангиз, унга лойиқ меҳмонни Аллоҳ таолонинг Ўзи ғойибдан жўнатаверади. Батафсил »

Охират учун иморат

Байт: Пеш аз он к-аз табли реҳлат дасту поро гум куний, Зоди роҳи жамъ кун эй бехабар то фурсатаст. Таржимаси: “Эй бехабар, то фурсат бор экан кўчиш дўмбираси чалиниб, қўлу оёғингни йўқотишингдан олдин йўл озуқасини жамла”. Аслида, бехабар дейилганда охират, жаннату дўзах, яхши-ёмон ишлар ҳамда ўлим ҳақида қулоғига умуман хабар етиб бормаган киши тушунилади. Мусулмонлар бу маънода бехабар эмаслар. Чунки ... Батафсил »

Барака сўраб дуо қилишнинг сабаби

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: و بارك لي في رزقي “Эй, Аллоҳим! Менинг ризқимда барака ато қил”, деб дуо қилганлар. Ўйлаш лозимки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, “Эй, Аллоҳим! Жуда кўп ризқ ато қил, менинг молимни кўпайтириб бер”, деб дуо қилмадилар. Балки, “Эй, Аллоҳим! Менинг ризқимда барака ато қил”, деб дуо қилдилар. Агар Аллоҳ таоло барака ато қилса, оддий ишчининг озгина маошида ... Батафсил »

Ишонч

Байт: Инон ба дасти фурўмоягон мадеҳ зинҳор, Ки дар масолиҳи худ харж мекунанд туро. Тажимаси: Юганни зинҳор пасткашларнинг қўлига бера кўрма. Чунки улар ўз фойдасига сени сарфлайдилар. Иложсиз бўлганингда ҳам Худодан қўрқмайдиган, таги паст одамларга бирор иш бошқарувини топширма. Чунки бундай кишилар ўз манфаати йўлида нафақат сенинг молингни, балки сенинг ўзингни ҳам сарфлаб юборишдан тап тортмайди (Гулчин, 183-б). Ёрқинжон Фозилов ... Батафсил »

Қалб ғуборини кетказиш

Гар сафойи ҳарами каъба зи замзам бошад, Замзами каъбайи дил дийдайи пур нам бошад. То набандий зи сухан лаб нашавад дил гўё, Нутқи Ийсо самари рўзайи Марям бошад. Таржимаси: Агар Каъба Ҳарамининг софлиги Замзам суви билан бўлса, қалб каъбасининг замзами ёшли кўз бўлади. То лабингни гапдан юммагунингча дилинг гўё бўлолмайди. Ийсо алайҳиссаломнинг гапиришлари онаси биби Марям тутган рўзанинг самарасидир. Соиб ... Батафсил »

Аксириш бир неъматдир

Ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ таоло аксиришни яхши кўради, эснашни эса ёмон кўради. Қачонки, бирор шахс аксирса ва “Алҳамдулиллаҳ” деса, уни эшитган мусулмон зиммасида, унга “Ярҳамукаллоҳ” дейиши ҳақ (шарт) бўлади. Эснаш эса шайтон тарафидан бўлади. Қачонки, бирор кимсага эснаш келса, имкон борича уни қайтарсин. Негаки, инсон қачон эснаса, шайтон кулади, яъни хурсанд ... Батафсил »