Нафсни ўлдир

Байт: Макун бар нафс раҳмат бар ту чун роҳи хато гирад, Сазойи куштанаст он саг ки пойи ошино гирад. Таржимаси: Нафс (ўзингники бўлат туриб) сени хато йўлга бошласа, унга раҳм қилма. Ўз ошино (таниши ва эга)сининг оёғидан олган ит ўлдирилишга лойиқдир. Мужавҳарот, 38-б. Батафсил »

Кун бугундир

Тонг отгач, тунни кутмагин, яхши-ёмон ўтган кечаги кунни эмас, ҳали келиб улгурмаган эртани ҳам эмас, яшаётган бугунингни ўйлагин. Қуёши чарақлаган бу кун сенинг кунингдир, бир кунлик умр… Гўё бу кунда туғилиб, шу кунда ўладигандек, бугунги ҳаётингни бугун учун бағишлагин. Шундагина сенинг ҳаётинг ўтмиш ғам-ташвишлари, келажакнинг хатарнок шарпаларига тўқнаш келмайди. Барча ижод, меҳнатларингни бугунинг учун сарфлагин. Бу кунда хушуъ билан намоз ... Батафсил »

Кексалар эъзози

Муқаддас Ислом дини таълимотлари кишининг кексалик ёшига етган вақтида ўзгалар томонидан эъзозланишига ҳам эътибор қаратгандир. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўйсафид мусулмонни, ғулувга кетмаган ва жафо қилмаган Қуръон ҳомили (қорини) икром қилиш, одил султонни икром қилиш Аллоҳни улуғлашдандир», дедилар” (Абу Довуд ҳасан санад ила ривоят қилган). Ҳадисга диққат билан назар соладиган бўлсак, унда бандани соч ... Батафсил »

Меҳмон атойи Худо

Байт: Ризқи мо ояд ба пойи меҳмон аз хони ғайб, Мезбони мост ҳар кас мешавад меҳмони мо. Таржимаси: “Бизнинг ризқимиз ғайб дастурхонидан меҳмоннинг оёғи билан келади. Бизга меҳмон бўлган киши бизнинг мезбонимиздир”. Хонадонимизга меҳмон бўлиб келган киши бизнинг ризқимизни еб кетмайди, аксинча ўзи ҳам, биз ҳам билмаган ҳолда ғайб хазинасидан бизга барокатли ризқ келишига сабаб бўлади. Шундай экан биз уни ... Батафсил »

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: “Сизлардан ҳеч бирингиз мен унга отасидан ҳам, боласидан ҳам, одамларнинг барчасидан ҳам севиклироқ бўлмагунимча мўъмин бўлолмайди”. Бу ҳадисда иймоннинг комиллиги нафий қилинган. Яъни, модомики, кишининг Набиййи карим соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббати ўзининг барча яқинларининг муҳаббатидан ортиқроқ бўлмас экан комил мусулмон бўлолмайди. Лекин ваъид (қўрқитиш) ўз ўрнида боқий туриши учун ҳадисни таржима ... Батафсил »

Уккоша ибн Миҳсон (розияллоҳу анҳу)

Ислом ва тавҳид ҳақида эшитибоқ, қалби имон билан порлади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳузурларига бориб Исломни қабул қилди. У бошқа саҳобалар каби мушрикларнинг қаттиқ қийноқлари ва бўҳтонларига сабр этди. Бу машаққатлар фақат унинг иймону ишончини ва динда собитлигини оширди, холос. * * * Биринчилардан бўлиб иймон келтирган улуғ саҳобанинг тўлиқ исми: Уккоша ибн Миҳсон ибн Хурсон ибн Қайс ибн Мурра ... Батафсил »