Бош саҳифа » Мавъизалар

Мавъизалар

Илмнинг ҳақиқати

Ҳазрат Мавлоно Ҳифзурроҳман Поланпурий айтадилар: Илмнинг ҳақиқати ҳақида бир умумий янглиш тушунча учрайди. Кўпинча китобларнинг лафзлари ва ёзувларини илм деб тушунилади. Умуман олганда айнан шуни илм деб номланади. Шунинг учун кимга лафзлар ва ёзувлар кўпроқ ёд бўлса, унинг илми кўпроқ деб тушунилади. Ваҳоланки, бунинг номи “маълумотлар”дир. Илм бошқа нарса, маълумотлар бошқа нарсадир. Бу зоҳирий лафзлар ва ёзувлар илм эмас, балки, ... Батафсил »

«Ҳаммамиз Аллоҳнинг пардаси билан яшириб қўйилганмиз»

Нима учун Аллоҳнинг хулқларига мувофиқ тарзда ўз феълларимизни ўзгартирмаймиз? Аллоҳ таоло Китобининг «Ҳужурот» сураси охирларидаги икки оят. Агар мусулмон одам ушбу икки оят ҳақида мулоҳаза юритиб унга амал қилса, Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг ҳузурига тоатлари қанчалик оз ва ибодатлари қанчалик арзимас кам бўлса ҳам ундан Аллоҳ рози бўлган ҳолда кетади. Аллоҳ субханаҳу ва таоло айтаётган ушбу сўзни ўйлаб кўринглар: «Эй ... Батафсил »

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаъбон ойидаги амаллари

Муборак Рамазон ойи келишидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кутиб олиш учун ибодатга белларини маҳкам боғлар эдилар. У зот одатдаги ибодатларига қўшимча яна ибодат қилар эдилар. Нафақат ўзлари, балки бунга умматларини ҳам жалб қилар эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак Рамазон ойига тайёргарлик кўриш учун шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасида ибодат қилишга ва унинг кундузида рўза тутишга тарғиб ... Батафсил »

Фойдали илм аломатлари

«Фойдали илм аломатлари нима?» деган бир савол зеҳнда пайдо бўлади. Ҳа, шундай. Фойдали илм ҳам бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга шундай дуо ўргатганлар: اللهم إني أعوذ بك من علم لا ينفع Яъни: “Эй, Аллоҳим! Мен Сендан фойда бермайдиган илмдан паноҳ сўрайман” Чунончи, фойдали илмнинг икки аломати бордир: Биринчи аломати – бандага у илмга амал қилишлик насиб бўлади. Ҳазрат Мавлоно ... Батафсил »

Имом Бутий ўз дўсту биродарларига насиҳат қиладилар

“Юртимизнинг баъзи солиҳ кишилари томонидан тавсия қилинган насиҳатни сизларга етказмоқчиман. Шаҳримизда жуда кўп солиҳ инсонлар бор, мен уларнинг авлиё зотлардан эканига ишонаман. Улар мендан юртимиздаги дўстларимизга ўн беш кун давомида ҳар куни Бомдод намозидан кейин «Ёсин» сурасини тиловат қилиб, сўнгида 100 марта истиғфор айтиб туришлари кераклигини етказиб қўйишимни талаб қилдилар. Истиғфорнинг қайсинисини айтсалар ҳам бўлаверади. Масалан “Астағфируллоҳ ал-Азийм ва асъалуҳуттавба”ни ... Батафсил »