Бош саҳифа » Илм (саҳифа 5)

Илм

Таъмадан ҳазар қилиш

Ашраф Алий Таҳонавий бир куни суҳбат асносида айтдилар: “Бир воқеа ёдимга келди. Блигром шаҳрида бир улуғ олим бор эди. Бир куни у кишининг уйида егани овқати қолмади. Одатига кўра ўша куни ҳам дарс бергани ўтирганида шогирди юзи ва овозидан у кишининг қорни қаттиқ оч қолганини сезди. Шогирд уч-тўрт қатор ўқиб, китобни ёпди ва устозига: “Бугун бироз мазам йўқ эди, сабоқни ... Батафсил »

Очлик фазилати

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: «Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ бир куни очликнинг фазилатларини баён қилаётган эдилар. Шунда, бир киши: «Ҳазрат! Очликнинг ҳам бирор фазилатлари борми?», деди. Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ: «Ҳа, агар Фиръавнга очлик етганда эди, у ҳолда у ҳеч қачон худолик даъвосини қилмаган бўлар эди. Фиръавн қорни доим тўқ юрганлиги сабабли, худолик даъвосини қилган эди», дедилар. Қачонки, ... Батафсил »

Рамазон ойида асл мақсад тарафига қайтинг

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Лекин Аллоҳга ибодат қилишликдан ташқари дунё ишларига ҳам рухсат беришликнинг оқибати нима бўлади. Аллоҳ таъоло яхши билар эди, қачонки, инсон дунё ишлари ва ташвишларига машғул бўлса, секин-секин унинг қалбига ғафлат пардаси тушиб боради ва дунё ишлари ва ташвишларига ўралашиб кетади. Шунда, ушбу ғафлатни кетказиш учун Аллоҳ таъоло баъзи вақтларни таъйин қилгандир. Ўша ... Батафсил »

Рўза биздан нима талаб қилади. 7-мавзу: Энг катта савдо

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Инсонни яратишдан мақсад ибодат бўлса, у ҳолда бунинг талаби шу эдики, инсон дунёга келганда, эрталабдан кечгача ибодатдан бошқа бирор иш қилмаслиги ва унга бошқа иш қилишига рухсат ҳам бўлмаслиги керак эди. Чунончи, бошқа ўринда Қуръони карим шундай дейди: إِنَّ اللّهَ اشْتَرَى مِنَ الْمُؤْمِنِينَ أَنفُسَهُمْ وَأَمْوَالَهُم بِأَنَّ لَهُمُ الجَنَّةَ Яъни: “Албатта, Аллоҳ мўминлардан ... Батафсил »

Вақтдаги барака

Аллоҳ дўстларининг вақтлари баракали бўлади деган гап жуда машҳур, балки мушоҳад ҳамдир, яъни кўз билан ҳам кўрилгандир. Улар озгинагина вақтда жуда катта-катта ишларни қилиб юборадилар. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳнинг мукаммал умрлари у кишининг ёзган асарларининг ҳисоби билан тақсимланганида бир кунга ўн олти жуз китоб тўғри келган. Буни ҳеч қандайига тушуниб бўлмайди. Имом Абдулваҳҳоб Шаъроний ўз китоби “Ал-явоқийт вал-жавоҳир”да шундай ёзадилар: “Бу ... Батафсил »

Рўза биздан нима талаб қилади? 6-мавзу: Ҳазрати Юсуф алайҳиссаломнинг тақволари

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Ҳазрати Юсуф алайҳиссалом Зулайҳо тарафидан фитнага учрадилар. Буни билмаган бирор мусулмон бўлмаса керак. Қуръони каримда Зулайҳо Ҳазрати Юсуф алайҳиссаломни гуноҳга чорлагани айтилади. Ўша пайт Зулайҳонинг қалбида ҳам гуноҳ фикри пайдо бўлди ва Ҳазрати Юсуф алайҳиссаломнинг қалбларига ҳам гуноҳ фикри келди. Омма халқ шу сабабли Ҳазрати Юсуф алайҳиссаломга эътироз билдиради ва у кишини ... Батафсил »

Рўза биздан нима талаб қилади? 4-5-мавзулар

“Кўрнинг гуноҳга назар солишдан сақланиши ҳайратомуз иш эмас” Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Масалан, бир шахс кўз нуридан маҳрум, шу сабабли бутун умр ҳеч қачон фаҳш фильм кўрмади, ҳеч ҳам ТВда беҳаё нарсалар кўрмади, ҳеч ҳам номаҳрамга назар солмади. Айтингчи, ушбу гуноҳларни қилмаслигида бирор ҳайратга соладиган нарса намоён бўлдими? Йўқ. Чунки, унда ушбу гуноҳларни қилишга салоҳият ва ... Батафсил »

Нима учун ўлимни ёқтирмаймиз?

Ҳикоя қилинишича, Сулаймон ибн Абдулмалик ҳажга кетаётиб, йўлда Мадинага кириб бир неча кун истиқомат қилди. Мадина аҳлидан: “Бу ерда саҳобаларни кўрган кимса борми?”, деб сўради. “Ҳа, Абу Ҳазим бор”, дейишди. Уни айтиб келиш учун бир кишини юборди. Абу Ҳазим Сулаймоннинг ҳузурига келганда, Сулаймон унга: “Эй Абу Ҳазим, биз нима учун ўлимни ёқтирмаймиз”, деди. Абу Ҳазим: “Чунки сизлар охиратингизни хароб қилдингиз, ... Батафсил »

Рамазон ойидаги ибодатнинг таъсири бутун йил бўйи туради

Ҳакимул уммат, Ҳазрат Мавлоно Ашраф Али Таҳановий қуддиса сирруҳ айтадилар: Тажрибадан маълумки, Рамазондаги ибодатнинг таъсири ўзидан кейинги ўн бир ойгача туради. Кимки Рамазон ойида бирор яхшиликни машаққат ила қилса, Рамазондан кейин ўша яхшиликни осонлик ила қила олади. Кимки Рамазон ойида бирор гуноҳдан сақланса, Рамазондан кейин ўша гуноҳдан осонлик ила сақлана олади. Рамазон ойида гуноҳдан сақланишлик қийин эмас. Чунки, шу нарса ... Батафсил »

Бир махфий аҳдлашув

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Рўза Аллоҳ таъоло билан банда ўртасидаги бир махфий аҳдлашувдир. Аллоҳ таъоло ҳадиси қудсийда: الصَّوْمُ لِي وَأَنَا أَجْزِي بِهِ Яъни: “Рўза Мен учундир. Унинг мукофотини Ўзим бераман”, дейди. Чунончи, бошқа ҳар турли ибодатнинг савобини фаришталар ёзадилар. Магар, рўза борасида фаришталар “бу банда рўза тутди” деб ёзадилар холос. Унга бериладиган савоб ва мукофотни қиёмат куни ... Батафсил »