Бош саҳифа » Илм (саҳифа 4)

Илм

Қадар Аллоҳнинг сирридир

Шундай ишлар борки, улар қудрати Олия билангина, амалга ошади, Одамлар хоҳ сезсинлар, хоҳ сезмасинлар, ихтиёрий ёки мажбурий равишда улар ижро этилади. Масалан, ақлдаги зако ёки ғабо миқдори, мизождаги сокинлик ёки тажовузкорлик, жуссанинг баландлиги ёки паканалиги, жамол ёхуд қабоҳат, ҳаёт ва ўлим, соғлик ва хасталик, бойлик ва фақирлик, хуллас, шуларга ўхшаш барча нарсаларда инсоннинг қўли йўқ. Яъни, бу ишларга аралашишга унинг ... Батафсил »

Дуонинг ҳикмати

Маълумки дуо инсон эҳтиёжидан келиб чиққан тилак ифодаси бўлиб, у Холиқ билан банда ўртасидаги кўприк вазифасини ўтайди. Инсон одатда ўзининг эҳтиёжларини сўраб Аллоҳга дуо қилади. Масалан; ота онанинг фарзанди ҳақида қилган дуоси, мазлумнинг зулм кўрган вақтида қилган дуоси ҳамда мусофирнинг дуоси билан Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқдир. Фарзанд келажакда камол топиш йўлида ота онанинг дуоси муҳим рўл ўйнайди. Лекин у дуо ... Батафсил »

Маънавий ризқ

Аллоҳ таоло инсоннинг ички дунёсини ҳам худди жасадини, танасини ризқлантирганидек ризқлантиради. Аллоҳ таоло бир инсонни намозни тўкис адо қиладиган қилди, ёки ҳаж ибодати билан икром қилса билсинки Аллоҳ таоло томонидан улкан ризқ билан ризқланибди. Банда учун Аллоҳ таолонинг улкан ризқи, билсинки, унинг пешонасини саждага қўйдириб қўйишлигидир. Инсон баъзида арзимас дунё келиб қолса хурсанд бўлади, лекин қимматбаҳоси бу эмас. Инсон Қуръон ... Батафсил »

“Эй Аллоҳ, сендан фақат розилигингни сўрайман, бошқа нарсани сўрамайман”

Инсон ўзининг жаҳлини, аччиғини ичига ютиб сабрли бўлишлиги учун аввало унда аччиғини чиқарадиган бирор ҳолат юз бериш керак бўлганидек, Аллоҳ ҳам бандасига ризқ беришни ирода қилганида, бандани ҳам шу берадиган ризқига муҳтож ҳолатга келтириб қўяди. Агар шундай ҳолатга тушмаса муҳтожлигини ҳис қилмас эди. Шунда банда уни ёки одамлардан сўрайди, ёки Аллоҳдан сўрайди. Аллоҳ уни имтиҳон қилиб синар экан, “Қани бандам ... Батафсил »

Бомдод намозига тура олмаслик (ва унинг давоси)

Савол: Бир қардошим шундай деб шикоят қилди: “Кўпинча бомдод намозини ўтказиб юбораман. Камдан-кам ҳолда ўз вақтида адо қиламан. Аксар ҳолатда қуёш чиққандан кейин уйғонаман. Мабодо уйғонсам ҳам жамоатни қўлдан бой берган бўламан. Уйғониш учун кўп ҳаракат қилдим. Лекин фойдаси бўлмади. Бу муаммонинг ечими нима?” Жавоб: Аллоҳ таъолога беадад ҳамду санолар бўлсин. Энди, бу муаммонинг ечими – бошқалари каби – икки ... Батафсил »

“Эй Роббим, мен муҳтожман, фақирман, сен ўзинг бергин”

Инсон ўзининг жаҳлини, аччиғини ичига ютиб сабрли бўлишлиги учун аввало унинг бошига аччиғини чиқарадиган бирор ҳолат юз бериш керак бўлганидек, Аллоҳ ҳам бандасига ризқ беришни ирода қилганида, бандани ҳам шу берадиган ризқига муҳтож ҳолатга келтириб қўяди. Агар шундай холатга тушмаса мухтожлигини ҳис қилмас эди. Шунда банда уни ёки одамлардан сўрайди, ёки Аллоҳдан сўрайди, уни имтихон қилиб синар экан, “Қани бандам ... Батафсил »

Аҳли камолни танишнинг ҳакимона меъёри

Ҳакимул умма Ашраф Али Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Бирор олимнинг илмдаги мақом ва даражасини билиш керак бўлса, буни талабалардан сўралади. Сўфий ва пирнинг даражасини билиш учун эса ўз замонасида тариқат аҳли бўлган машойихларнинг у билан қиладиган муомалаларига қараш керак. Улар уни ҳоли содиқ (рост) пир деб биладиларми ёки ундай эмасми? Шў ўринда бир шоҳий сартарошнинг қиссаси ёдимга келди. Бир маротаба ... Батафсил »

Эслатма: Ҳайит намозини ўқиш тартиби

Ҳайит намози қуйидагича ўқилади: Имом домла ифтитоҳ (намозни очувчи) такбири – “Аллоҳу акбар”ни айтса, муқтадий (имомга эргашувчи намозхон): “Қиблага юзланган ҳолимда, ҳайит намозини холис Аллоҳ учун, ўқишни ният қилдим”, деб “Аллоҳу акбар” такбирни айтиб намозга қўшилади ва санони ўқийди. Сўнгра имом домла уч бор такбир айтади. Муқтадий ҳам қўлини қулоғи баробарига кўтариб такбир айтади. Такбирлар орасида қўлни боғламасдан, ёнга туширилади. ... Батафсил »

Рамазондаги тўрт иш

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак Рамазон ойида амал қилишлари учун умматларига тўрт ишни буюрганлар: 1. Биринчиси, жуда кўп “Ла илааҳа иллаллоҳ”ни ўқишлик. Яъни, юриб кетаётиб ҳам, ўтириб туриб ҳам, ҳар дамда “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб тилда зикр қилишлик. 2. Иккинчиси, Аллоҳ таъолога чин қалбдан тавба ва истиғфор қилаверишлик. 3. Учинчиси, Аллоҳ таъолодан чин қалбдан ... Батафсил »

Рамазон ойида содир бўладиган баъзи хатолар

Шомдан олдин ижобат бўладиган фурсатда дуони тарк қилиш. Шом азонини эшитганда қайтармай туриш. Токи азон тугагунича оғизни очмай туриш. Шом намозидан кейинги равотиб суннатни тарк қилиш. Таровеҳ намозини имом билан бирга охиригача ўқимаслик. Таровеҳни биринчи кечасида ўқимасдан бошқа ишга машғул бўлиш. Фақат Рамазонда намоз ўқиш. Овқат ва ичимликда исрофга йўл қўйиш. Хатми қуръонни тафаккур билан эшитишдан ғафлатда қолиш. Ифторга машғул ... Батафсил »