Яхшиғина бой бир кўр киши ҳар вақт бозорға чиқиб, ҳар хил нарсалар олурди. Лекин кўзи кўрмағанлиғи учун яхши-ёмонни айира олмас эди. Яхши деб ўйлаб олған нарсаларининг кўпи ёмон нарсалар эди. Бир куни кўзининг пардасини олдурмоқ учун бир дўхтирни уйиға чақирди. Дўхтир келиб, кўзини пардасини олди. Бир неча кундан сўнгра кўзи очилуб, уйидағи нарсаларни кўрмоққа бошлади. Бозордан олғон нарсаларининг ҳар бири ... Батафсил »
Ибрат
Бировдан сўраш вақтидаги хорлик
Амир Саид ибн Ос розияллоҳу анҳу рамазон ойида кишиларга таом улашар экан. Бир зиёфатдан кейин кишилар кетгач, унинг ҳузурида қурайшлик бир йигит қолди. Саид унга: “Менда бирор ҳожатинг бўлса керак”, деди. У йигит: “Ҳа, Аллоҳ амирни ислоҳ қилсин!” , деди. Саид шамни ўчириб, унга: “Нима ҳожатинг бор?”, деди. Йигит: “Мўминлар амири (халифа)га менинг қарзим борлиги ва уй-жойга муҳтож эканим ҳақида ... Батафсил »
Оталик фарзи
Мусулмонлар халифаси Хорун ар-Рашид халқ ҳаётини ўрганиш учун фақирона кийиниб, мол бозорини айланиб юрса, бир қассоб бир қўйнинг баҳосини сўрабди. Сотувчи «20 танга», деганини эшитиб, қассоб «қўйингизнинг 14 кило гўшти 4,5 кило ёғи бор. Унинг нархи 15 танга холос», дебди ва қўйни олмай кетибди. Халифа навкарларидан бирига қўйни сотиб олишни, иккинчисига қассоб ортидан боришни буюрибди. Бозордан қайтгач, ўша қўйни сўйишибди ... Батафсил »
Албатта, намоз фаҳш ишлардан тўсади
Бундан 15, 20 кунлар аввал қабулимга асли вилоятлик бўлиб бу ерда беш йилдан буён бозорда савдо билан шуғулланиб тирикчилик қиладиган деб ўзини таништирган чамаси 35 ёшларда бўлган, танасида озгина маст қилувчи ичимлик ичганлик асорати бор бир йигит кириб ўзининг ҳаётида кечаётган қийинчиликдан шикоят қилиб ҳатто охири вақтларда катта қарзга кириб қолганидан ичкиликка ружуъ қўйиб баъзида кўнглига ўз жонига қасд қилиш ... Батафсил »
Ризқ Раззоқ Зотдан
Аҳнаф ибн Қайс: “Агар осмон мисдан бўлиб, ер қўрғошиндан бўлсаю, мен: “ризқим нима бўларкин” деб гумон қилсам, ўзимни мушрик деб биламан”, деган эканлар. Изоҳ: Осмондан бирор нарса ёғишини иложи йўқ, ердан бирор ўсимлик ўсишлигини ҳам иложи йўқлик вақтида бўлса ҳам Аллоҳ таолонинг “Раззоқ” ризқ бергувчи сифатига гумон қилиб, энди ризқсиз қоламан деб гумон қилишлигим, гўё Роббимга нисбатан ўзимни ширк келтирдим ... Батафсил »
Умар ибн Абдулазиз ва ироқлик аёл
Ироқлик бир камбағал аёл Умар ибн Абдулазизни қидириб келди. Одамлардан: «Амирул мўмининнинг уйи қаерда?» деб сўраганида бир хароба кулбани кўрсатишди. «Мана шу эски уй амирул мўмининнинг уйими?» деб ажабланди аёл. Сўнг ўша ҳовлига кириб, амирнинг аёли Фотимани кўрди. У офтобда ўтириб олган кўйи буғдойни янчиб, ун қилаётган эди. Ироқлик аёл уни хизматкор деган гумонда: — Амирул мўмининнинг хотини қаерда? — ... Батафсил »
Ибратли воқеа
Бир киши ниҳоятда ночор ҳолда, зўрға кун кечирар экан. У бир куни мустажобуд даъват, яъни дуоси кўп ижобат бўладиган кишининг ҳузурига борибди ва: «Менинг ҳаққимга дуо қилсангиз! Мен ҳам кам-кўсти йўқ кишилар каби ҳаёт кечирсам», деб, ўзининг ҳаққига дуо қилишини сўрабди. У одам: «Аввал сен бирор кам-кўсти йўқ одамни топиб, менга : «Шу одамга ўхшашни хоҳлайман», дегин! Кейин мен Аллоҳдан ... Батафсил »