Бош саҳифа » Ибрат

Ибрат

«Ҳусни хулқ – … золимга раҳм-шафқат қилиб, унга мағфират тилаш»

Тобеъинларнинг улуғларидан Ҳасан Басрийнинг шундай сўзлари бор: «Ҳусни хулқ – очиқ юзли, хайру саховатли бўлиш, озор беришдан тийилишдир». Шоҳ Кирмоний айтади: «Гўзал хулқ – озорлардан тийилиш ва машаққатга сабр-тоқатдир». Ҳазрати Алий шундай деган: «Гўзал хулқ учта хислат билан ҳосил бўлади: ҳаромдан тийилиш, ҳалолни излаш, аҳлига бағрини кенг қилиш». Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарийдан гўзал хулқ ҳақида сўрашди: «Гўзал хулнинг энг қуйи ... Батафсил »

Тавбадан умид

Кимнинг гуноҳи шаҳватдан бўлса, унинг тавбасидан умид бор. Кимнинг гуноҳи кибрдан бўлса, бундан қўрқгулик. Чунки Одам шаҳват ортидан гуноҳ қилдилар, шу сабаб кечирилди. Шайтон эса кибрланган ҳолда осий бўлди, шу сабаб лаънатланди. Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ Изоҳ: Шаҳватдан бўлган гуноҳ – бир нарсага қизиқиш ортидан бўладиган гуноҳ. Аёлларга, мол-дунё йиғишга, фаровон яшашга қизиқиш ва бола-чақага муҳаббат қўйишлар сабабли қилинган гуноҳлар ... Батафсил »

«Нима учун кечаси ухламайсиз?»

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан: «Нима бўлди сизга, нега кечаси ухламайсиз?» деб сўрашди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу шундай жавоб бердилар: «Кечаси ухласам, нафсим қаровсиз қолиб кетади. Кундузи ухласам, халқ қаровсиз қолиб кетади». “Солиҳлар гулшани”дан Батафсил »

Кеккайишдан сақланинг

Ривоят қилишларича, бир куни Умар розияллоҳу анҳу елкаларида меш кўтариб чиқибдилар. Халифа бўлишларига қарамай, меш кўтариб олган ҳазрати Умарни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, «Эй мўминлар амири, бу нима ҳолат?» деб сўрашди. Шунда ҳазрати Умар розиялоҳу анҳу: «Ўзимдан ужбланиб* кетдим, шунинг учун нафсимни қийнамоқчиман», деб жавоб бердилар. * Манмансираш, ўзида бирор фазилатни кўриб, ғурурланиш ҳамда ўша фазилатни ато этган Зотни унутиб ... Батафсил »

«Чиройли хулқли фожир (ярамас) кимсанинг менга ҳамсуҳбат бўлиши ёмон хулқли обид киши суҳбатидан яхшироқдир»

Фузайл ибн Иёз: «Чиройли хулқли фожир (ярамас) кимсанинг менга ҳамсуҳбат бўлиши ёмон хулқли обид киши суҳбатидан яхшироқдир», деган. Ҳусайн Воиз Кошифий бундай ёзади: «Гўзал феъл-атвор, яхши хулқ нишонаси ўнтадир: яхшилик қилиш, инсофли бўлиш, бошқа одамдан айб қидирмаслик, ножўя ҳаракат қилаётганни тўғри йўлга бошлаш, айбига иқрор бўлганнинг узрини қабул қилиш, бошқалар машаққатини зиммага олиш, фақат ўз манфаатини кўзламаслик, очиқ юзли ва ... Батафсил »

Ҳикматлар мажлисининг фазилати

Кимни ғафлат ўлдирган бўлса, у бахтсизлигу балолардан узоқлашиши керак. Йўқса, бу балолар унга кўз очирмайди. Чунки ақли ноқис аёлгина, боласи ўлганда ҳам тиржайиб туради. Шунга ўхшаб сен ҳам тун намозидан ва кундуз рўзасидан четда қолар экансан, бу қалбинг ўлар ҳолга келиб қолганидан дарак. Тирик жонга тикон кирса озорланади, оғриқ сезади. Ўликни тиғ билан қанча қиймалама, барибир сезмайди. Шундай бўлса, ҳикмат ... Батафсил »

«Аллоҳим, мени улар ўйлаганидан ҳам яхшироқ қилгин!»

Асмоъий шундай ҳикоя қилади: «Буюк саҳобий Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўзлари ҳақида мақтов эшитсалар, шундай дер эдилар: «Аллоҳим! Сен мени ўзимдан ҳам яхшироқ биласан. Мен эса ўзимни улардан кўра яхшироқ биламан. Аллоҳим, мени улар ўйлагандан ҳам яхшироқ қилгин. Улар билмайдиган гуноҳларимни кечиргин. Улар айтган нарсалар билан мени жазоламагин!» Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу яна «Қанийди мўмин банданинг бир тола ... Батафсил »

Умар розияллоҳу анҳунинг илм олишда шериги билан навбатлашгани ҳақида

Имом Бухорий ўзининг “Саҳиҳ” китоби илм бўлимида “Илм учун навбатлашиш ҳақида”ги бобда ва никоҳ бўлимидаги “Отанинг қизига қилган насиҳати” бобида Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади: “Мен бир ансорий қўшним билан бирга Бану Умайя ибн Зайд ерларида ишлар эдик (бу ерлар Мадинанинг шарқ томонида жойлашган кичик қишлоқларнинг номи). Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига боришда ... Батафсил »

Пайғамбаримиздан кейинги энг яхши одамни… ва энг ёмон одамни ўлдирган “Ваҳший”ни кечиролмаган она

Абу Дасама Ваҳший ибн Ҳарб ал-Ҳабаший розияллоҳу анҳу зиддиятли ҳаёт йўли билан Ислом тарихида алоҳида из қолдирган саҳобийлардан. Ваҳший Қурайш зодагонларидан Жубайр ибн Мутъимнинг қора танли қули эди. Уҳуд жанги бошланишидан олдин Жубайр Ваҳшийга: “Ҳамзани ўлдирсанг, сени озод қиламан”, дейди. Ўша пайтлар мусулмон бўлмаган Абу Суфённинг хотини Ҳинд ҳам Бадрда ўлдирилган отаси ва амакисининг интиқоми учун Ваҳшийга мукофот ваъда қилади. ... Батафсил »

«Мен мўминлар амирига исён қиладиган кишилардан эмасман»

Тарихи Табарий ва Ибн Асир раҳимаҳуллоҳнинг “Тарих”ида келади: “Ярмук ғазоти асносида Умар розияллоҳу анҳу Абу Убайда розияллоҳу анҳуга Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни (маълум сабабларга кўра) қўмондонликдан бўшатиш ҳақида мактуб юбордилар. Абу Убайда кишиларни жамлаб минбарга чиқди. Мактуб келтирган элчи ўрнидан туриб Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни сўроққа тутди: – Ашъас ибн Қайсга ўн мингни қаердан бердинг? Ўз пулингданми ёки ... Батафсил »