Бош саҳифа » Фатволар

Фатволар

Фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2020 йилги фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Маълумки, фитр садақаси моли закот нисобига етган мусулмон киши томонидан мискинларга берилиши вожиб бўлган садақа бўлиб, уни ҳозирги шароитдан келиб чиқиб, Рамазон ойи давомида бериш мақсадга мувофиқдир. Фитр садақаси Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён этилган қуйидаги тўрт нарсанинг қиймати баробарида ... Батафсил »

2020 йилги закот миқдори эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2020 йилги закот миқдори бўйича қарори Маълумки, закот Ислом арконларидан бири бўлиб, моли нисобга етган киши бир йилда бир марта уни адо қилиши фарз ҳисобланади. Одатда, ҳар йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан нисоб миқдори Рамазон ойида эълон қилинар эди. Лекин, бугунги кунда бутун дунё бўйлаб, жумладан, юртимизда ҳам коронавирус пандимеяси тарқалишининг олдини олиш ... Батафсил »

Закотни муддатидан аввал бериш, карантинга амал қилиш зарурлиги ва нархни сунъий ошириш, миш-миш тарқатиш жоиз эмаслиги ҳақида

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Уламолар иттифоқ қилган қоида шуки, Ислом шариати ҳукмларининг мақсади бешта асосни ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, улар – жон, дин, насл, мол ва ақлдир. Шаръий истилоҳда улар “Беш зарурат”, деб номланади.. Барча самовий динлар ва соғлом ақл эгалари уларни асраб-авайлаш шартлиги борасида якдил фикрдалар. Жонни асраш борасида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди: وَلاَ تُلْقُوا بِأيْدِيكُمْ إلَى التَّهْلُكَةِ [البقرة ... Батафсил »

Шайх Абдулазиз Мансур: «Нотўғри тушунибсизлар, байрам қилинглар, демадим. Янги йилни нишонлаш динимизда йўқ!»

Шайх Абдулазиз Мансур ижтимоий тармоқларда янги йил байрами ҳақидаги фикрларига нисбатан бўлаётган эътирозларга изоҳ бердилар: “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамдулиллаҳ. Вассалату-вассаламу аъла Расулиллаҳ. Аммо баъд.  Ҳурматли азиз тингловчилар! Ассалому алайкум ва Роҳматуллоҳи ва баракотуҳ. Куни кеча милодий янги сана мавзусида эфир орқали чиқиш қилган эдим. Уни “Зиё” студияси бир соат ёзиб олган эди. Эшитувчиларга тушунарли бўлсин, деб мен далиллар билан манбаларини ... Батафсил »

Қурбонликнинг териси нима қилинади?

Савол: Қурбонликнинг терисини сотиш жоизми? Жавоб: Қурбонликнинг териси унинг гўшти каби пулга сотилмайди. Агар сотса қийматини фақирларга садақа қилиши вожиб бўлади. Лекин пулдан бошқа уйда истеъмол қилинадиган нарса эвазига (идиш-товоқ каби ейилмайдиган доимий истеъмол қилинадиган) алмаштирилса жоиз. Савол: Бир киши қурбонликдан бир икки ҳафта олдин қурбонликка ҳайвон сотиб олса, ёки уйида боқаётган ҳайвонни қурбонликка ният қилса унинг сутидан, юнгидан фойдаланиши ... Батафсил »

Намозга доир фатволар (“Минг бир фатво”, 2-қисм)

90- ФАТВО Намознинг фарзларидан бири — бу қибла, яъни Маккаи мукаррама шаҳридаги Каъба (Байтуллоҳ) томонга юзланиш. Макка аҳолиси учун қибла Каъбанинг ўзига бевосита ва билвосита юзланиш, деб иттифоқ қилинган. Аммо Маккадан узоқда яшовчи мусулмонлар олдинги пайтларда юлдузлар ва бошқа тахминлар асосида қиблани аниқлаганлар ва масжидлар қибласини ҳам шунга кўра белгилаганлар. Масалан, бизнинг диёримиз учун Шайх Абу Мансур Мотуридий (қуддиса сирруҳ)нинг ... Батафсил »

Таҳоратга доир фатволар (“Минг бир фатво”, 1-қисм)

1- ФАТВО Таҳорат қилаётганда кўзлар қаттиқ юмилмайди. Акс ҳолда кўз атрофларига сув етмаслиги натижасида таҳорат чала бўлиб қолиши мумкин. Кўзлар эркин юмиб турилади. Очиб ичига сув етказиш шарт эмас. «Оламгирия», «Сирожия», «Қозихон», «Муҳит» 2- ФАТВО Таҳорат ва ғуслда оёғи шол одам гарчи кесганда ҳам сезмайдиган бўлса-да, ювиши вожибдир. «Оламгирия», «Татархония», «Ятима» 3- ФАТВО Оёқларини ёғлагандан сўнг ювса, ёғ сувни остига ... Батафсил »