Байт

Сизга йўл кўрсатган кишидан рози бўлинг…

Байт: Кўрро аз раҳбари бино буридан ғофилист, Бе сабаб аз айб бийни хеш ранжидан чаро? Таржимаси: “Кўрни кўзи очиқ йўлбошчидан ажратиб қўйиш ғофилликдир. Ўзингнинг айб кўрувчингдан бесабаб ранжиш нимага?” Кўзи ожиз кишининг қўлидан тутиб, уни бошқариб кетаётган одамни ҳамма мақтовга лойиқ деб ҳисоблайди. Кўзи ожиз кишининг ўзи ҳам манзилига етиб боргунича унинг ҳақига дуолар қилиб кетади. Мана шу ожизни ўз ... Батафсил »

Ҳусни хулқ

Байт: Ба ҳусни хулқ дилҳоро мусаххар метавон кардан, Ба ин анбар ду оламро муаттар метавон кардан. Таржимаси: “Гўзал хулқ билан қалбларни забт қилиш мумкин. Бу мушки анбар билан икки оламни муаттар қилиш мумкин” Инсон ўзининг чиройли хулқи ва гўзал муомаласи билан бошқаларнинг қалбларини ўзига ром қилади. Гўзал ахлоқдан шу қадар ширин хўшбўйлик тарқаладики, у билан инсоннинг бу дунёси ҳам, охирати ... Батафсил »

Гўзал хулқ

Байт: Обу ранги сурати зоҳир ду рўзи беш нест, Ҳусни ахлоқи жамил аз рўйи зебо беҳтараст. Таржимаси: “Зоҳирий кўринишнинг суви ҳамда ранги икки кундан ортиқ эмас. Гўзал ахлоқнинг чиройлиги зебо юздан яхшироқдир” Ҳожи Домла Ҳиндистоний раҳимаҳуллоҳ ўз суҳбатларидан бирида айтадилар: “Юзингиз сутдек тиниқ бўлиб, қошу кўзларингиз қора бўлгани билан бу чиройнинг ҳеч эътибори йўқ. Чунки бир иситма касал билан ўзгариб ... Батафсил »

Бахил бўлманг

Байт: Ниш бошад қисмати занбур аз дарёйи шаҳд, Мумсик аз қаҳри Худо бебаҳра аз моли худаст. Таржимаси: “Асал дарёсидан арининг насибаси унинг нишидир. Бахил Худонинг қаҳри сабабли ўз молидан бебаҳрадир” Асаларига тинмай тўплаган дарёдек кўп асалидан теккан насиба ўзининг заҳарли найзаси бўлади, холос. Худди шундай бахил одам ҳам Худонинг қаҳрига учрагани сабабли тўплаган мол-дунёсидан ўзи баҳра ололмайди. Арининг асалидан бошқалар ... Батафсил »

Эҳсон

Байт: Мадди эҳсонро ду чандон мекунад рўйи кушод, Хандайи барқ аз саҳоби гавҳарафшон хушнамост. Таржимаси: “Очиқ чеҳралик эҳсонни икки баробар қилиб юборади. Гавҳар сочувчи булутнинг чақмоқ – кулгуси гўзалдир” Муҳтожга эҳсон қилаётган пайтда кишининг юзида гўзал табассум бўлиши унинг эҳсони устига эҳсон деб ҳисобланади. Ерга ўзининг гавҳардек эҳсонларини сочувчи булутнинг кулиши – чақмоғи унинг ёғдираётган эҳсонини янада гўзалроқ қилиб кўрсатади. ... Батафсил »

Ғафлат уйқуси

Байт: Чунонки, шир кунад хоби тифлро ширин, Фузуд ғафлати ман аз сафед мўйиҳо. Таржимаси: Сут гўдакнинг уйқусини ширин қилганидек оқ соч-соқоллардан менинг ғафлатим кўпайди. Соиб раҳимаҳуллоҳ бу байтда фақат ўзига хитоб қилаётганга ўхшагани билан сизу бизни ҳам назарда тутган. Биламизки, онанинг оппоқ сутини ичган бола ширин уйқуга кетади. Мен эса соч-соқолим оқарганидан сўнг ғафлат уйқусига кетдим. Аслида шундай бўлиши керакмиди? ... Батафсил »

Умр тонги

Байт: Чун сиёҳий шуд зи мў ҳушёр мебояд шудан, Субҳ чун равшан шавад бедор мебояд шудан. Таржимаси: Соч-соқолдан қоралик кетгач, ҳушёр бўлиш керак. Тонг ёришгач, бедор бўлиш керак. Инсон доимо ҳушёрлик, яъни ақл билан иш тутиши, хусусан, соч-соқолига оқ оралаганидан сўнг янада ҳушёрликни ошириши лозим. Зеро ақлли инсон борки, тонг отиши билан уйғонишга ҳаракат қилади. Бу байтда соч-соқол қоралигини тун ... Батафсил »

Золим олдида йиғламанг…

Байт: Изҳори ажз пеши ситамгар зи аблаҳийст, Ашки кабоб боиси туғёни оташаст. Таржимаси: “Золим олдида ожизликни изҳор қилиш нодонликдир. Кабобнинг йиғлаши оловнинг туғёнига сабабдир” Мазлум киши “золимнинг олдида йиғласам, унинг раҳми келади”, деб ўйлайди. Бундай деб ўйлаши унинг нодонлиги ёки ўта соддалигидан далолат. Ҳазрат Соиб раҳимаҳуллоҳ айтган бу даъвосига кабобнинг ҳолини мисол қилиб келтиради. Ўхшатишнинг гўзаллигини қаранг. Олов тепасидаги кабобнинг ... Батафсил »

Бефойда сўз зарари

Байт: Умри худ кўтоҳ карду номаи худро сиёҳ, Ҳарки, Соиб чун қалам сар дар сари гуфтор кард. Таржимаси: “Ўз умрини қисқа қилди, ўз номасини қаро қилди, Эй Соиб, кимки, қалам каби бошини гап узра қилса.” Соиб раҳимаҳуллоҳ бу байтда ҳам ўта юқори мазмунга ишора қилмоқда. Биламизки, учи чиқарилган қалам ҳеч нарса ёзмай тураверса, ўзи ҳам камаймайди, қоғозни ҳам қорайтирмайди. Аксинча, ... Батафсил »

Орзу…

Байт: Орзу дар табъи пийрон аз жавононаст беш, Дар хазон ҳар барг чандин ранг пайдо мекунад. Таржимаси: Қариларнинг табиатида орзу ёшларникидан кўра кўпроқ бўлади. Кузда ҳар бир барг бир неча хил ранг пайдо қилади. Биламизки дарахтларнинг барглари илк очилган вақтида бир хил рангда бўлади, куз келгач эса турли рангга товланади. Ҳазрат Соиб раҳимаҳуллоҳ инсон қаригани сари унда ранг-баранг орзулар пайдо бўлишини ... Батафсил »