Бош саҳифа » Муаллиф архивлари: siteadmin (саҳифа 22)

Муаллиф архивлари: siteadmin

Бир махфий аҳдлашув

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Рўза Аллоҳ таъоло билан банда ўртасидаги бир махфий аҳдлашувдир. Аллоҳ таъоло ҳадиси қудсийда: الصَّوْمُ لِي وَأَنَا أَجْزِي بِهِ Яъни: “Рўза Мен учундир. Унинг мукофотини Ўзим бераман”, дейди. Чунончи, бошқа ҳар турли ибодатнинг савобини фаришталар ёзадилар. Магар, рўза борасида фаришталар “бу банда рўза тутди” деб ёзадилар холос. Унга бериладиган савоб ва мукофотни қиёмат куни ... Батафсил »

13-июнь кунидаги Хатмоналар (Тошкент шаҳри)

Бугун 13-июнь, Муборак Рамазон ойининг мағфират даҳаси, 18-кунидир. Тошкент шаҳридаги 2 нафар жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади. Бугун 13.06.2016 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади: 1. “Мулла Қосим” жоме масжиди. (Манзил:Мирзо Улуғбек  тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси 31 уй. Тел.: +998 71 268 81 72) Масжид имом-хатиби – Сайфуддинов Алиакбар. ... Батафсил »

Орзу…

Байт: Орзу дар табъи пийрон аз жавононаст беш, Дар хазон ҳар барг чандин ранг пайдо мекунад. Таржимаси: Қариларнинг табиатида орзу ёшларникидан кўра кўпроқ бўлади. Кузда ҳар бир барг бир неча хил ранг пайдо қилади. Биламизки дарахтларнинг барглари илк очилган вақтида бир хил рангда бўлади, куз келгач эса турли рангга товланади. Ҳазрат Соиб раҳимаҳуллоҳ инсон қаригани сари унда ранг-баранг орзулар пайдо бўлишини ... Батафсил »

Рўза биздан нима талаб қилади? 2-3-мавзулар

“Фаришталар кифоя қилмас эдими?” Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Бу ўринда баъзи одамларга, айниқса, янгича дунё қарашдаги одамларга, “агар инсонни яратишдан мақсад фақат ибодат бўлган бўлса, у ҳолда бу иш учун инсонни яратишга не ҳожат бор эди? Бу ишни фаришталар олдиндан жуда гўзал тарзда адо этаётган эдилар ва улар Аллоҳга ибодат қилаётган, тасбеҳ айтаётган ва улуғлаётган эдилар?” ... Батафсил »

“Қўлинг очиқ бўлмагач, қошинг очиқ бўлсин”

Байт: Чун во намекуний гиреҳ, худ гиреҳ машав, Абрў гушода бош чу дастат гушода нест. Таржимаси: Тугунни ечолмасанг, ўзинг тугун бўлма. Қўлинг очиқ бўлмагач, қошинг очиқ бўлсин. Бошига мушкул иш тушган кишининг тугунини ечишга, муаммосини ҳал қилишга қўлингиз берк бўлса, яъни унга ёрдам бериш учун сизда молиявий имкон бўлмаса, қошингизни ҳам беркитиб, қовоқ солиб, тугунга ўхшаб олманг. Зеро бечоранинг ишини битириб ... Батафсил »

Рўза биздан нима талаб қилади? 1-мавзу: Баракага тўла ой

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Иншааллоҳ, бир неча кундан кейин муборак Рамазон ойи кириб келади (ушбу дарслар Рамазондан илгари тайёрланган). Бу ойнинг улуғлиги ва баракали эканлигидан бехабар бирор мусулмон йўқ. Аллоҳ таъоло бу ойни хос ибодат ойи қилди. Бу ойда Аллоҳ таъолонинг бандаларига чексиз раҳматлари нозил бўлади. Биз бу раҳматларни тасаввур ҳам қила олмаймиз. Бу ойда шундай ... Батафсил »

Ажойиб дуо

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Ҳазрат Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ бир куни илмий мажлисларида шундай деяётган эдилар: Инсонга ҳаётда ғам, мусибат ва машаққатлар етади. Агар инсон ўйлаб кўрса, бу машаққат ва қийинчиликлар ҳам ҳақиқатан Аллоҳ таъолонинг неъматларидир. Беморлик ҳам бир неъматдир. Фақирлик ва мухтожлик ҳам бир неъматдир. Агар инсон ҳақиқатни кўра оладиган бўлса, бу барча нарсалар ... Батафсил »

Имом Раббоний мактуботлари – 6. 52-мактуб

Шайх Фаридга «Нафси аммора мазаммати, унинг қалб касаллиги экани ва у касалликни даволаш йўллари баёни» ҳақида юборилди Марҳамат ва шафқат юзасидан мухлис хизматкорингизга юборган мактубингизни ўқишга мушарраф бўлганим сабабли, менга кўплаб хурсандчиликлар етди. Аллоҳ бобонгиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳурматларидан ажрингизни улуғ, қадрингизни баланд, қалбингизни очиқ ва ишингизни енгил қилиб қўйсин! Аллоҳ субҳанаҳу у зотга зоҳиран ва ботинан мутобаатда собит ... Батафсил »