Бош саҳифа » Муаллиф архивлари: siteadmin (саҳифа 21)

Муаллиф архивлари: siteadmin

Жума айёми барчамизга муборак бўлсин

Ассалому алайкум, азиз дўстлар! Жума айёми барчамизга муборак бўлсин! Ушбу кундаги жума мавъизасидан “Мўйи Муборак” “Уккоша” жомъе масжидининг facebook тармоғидаги https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/ саҳифаси орқали баҳраманд бўлишингиз мумкин. Дўстларингизга ҳам улашинг, токи ушбу улуғ кун мавъизасидан ҳеч ким бебаҳра қолмасин! Батафсил »

Ғафлат уйқуси

Байт: Чунонки, шир кунад хоби тифлро ширин, Фузуд ғафлати ман аз сафед мўйиҳо. Таржимаси: Сут гўдакнинг уйқусини ширин қилганидек оқ соч-соқоллардан менинг ғафлатим кўпайди. Соиб раҳимаҳуллоҳ бу байтда фақат ўзига хитоб қилаётганга ўхшагани билан сизу бизни ҳам назарда тутган. Биламизки, онанинг оппоқ сутини ичган бола ширин уйқуга кетади. Мен эса соч-соқолим оқарганидан сўнг ғафлат уйқусига кетдим. Аслида шундай бўлиши керакмиди? ... Батафсил »

Умр тонги

Байт: Чун сиёҳий шуд зи мў ҳушёр мебояд шудан, Субҳ чун равшан шавад бедор мебояд шудан. Таржимаси: Соч-соқолдан қоралик кетгач, ҳушёр бўлиш керак. Тонг ёришгач, бедор бўлиш керак. Инсон доимо ҳушёрлик, яъни ақл билан иш тутиши, хусусан, соч-соқолига оқ оралаганидан сўнг янада ҳушёрликни ошириши лозим. Зеро ақлли инсон борки, тонг отиши билан уйғонишга ҳаракат қилади. Бу байтда соч-соқол қоралигини тун ... Батафсил »

Рўза биздан нима талаб қилади? 6-мавзу: Ҳазрати Юсуф алайҳиссаломнинг тақволари

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Ҳазрати Юсуф алайҳиссалом Зулайҳо тарафидан фитнага учрадилар. Буни билмаган бирор мусулмон бўлмаса керак. Қуръони каримда Зулайҳо Ҳазрати Юсуф алайҳиссаломни гуноҳга чорлагани айтилади. Ўша пайт Зулайҳонинг қалбида ҳам гуноҳ фикри пайдо бўлди ва Ҳазрати Юсуф алайҳиссаломнинг қалбларига ҳам гуноҳ фикри келди. Омма халқ шу сабабли Ҳазрати Юсуф алайҳиссаломга эътироз билдиради ва у кишини ... Батафсил »

Золим олдида йиғламанг…

Байт: Изҳори ажз пеши ситамгар зи аблаҳийст, Ашки кабоб боиси туғёни оташаст. Таржимаси: “Золим олдида ожизликни изҳор қилиш нодонликдир. Кабобнинг йиғлаши оловнинг туғёнига сабабдир” Мазлум киши “золимнинг олдида йиғласам, унинг раҳми келади”, деб ўйлайди. Бундай деб ўйлаши унинг нодонлиги ёки ўта соддалигидан далолат. Ҳазрат Соиб раҳимаҳуллоҳ айтган бу даъвосига кабобнинг ҳолини мисол қилиб келтиради. Ўхшатишнинг гўзаллигини қаранг. Олов тепасидаги кабобнинг ... Батафсил »

Рўза биздан нима талаб қилади? 4-5-мавзулар

“Кўрнинг гуноҳга назар солишдан сақланиши ҳайратомуз иш эмас” Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Масалан, бир шахс кўз нуридан маҳрум, шу сабабли бутун умр ҳеч қачон фаҳш фильм кўрмади, ҳеч ҳам ТВда беҳаё нарсалар кўрмади, ҳеч ҳам номаҳрамга назар солмади. Айтингчи, ушбу гуноҳларни қилмаслигида бирор ҳайратга соладиган нарса намоён бўлдими? Йўқ. Чунки, унда ушбу гуноҳларни қилишга салоҳият ва ... Батафсил »

Бефойда сўз зарари

Байт: Умри худ кўтоҳ карду номаи худро сиёҳ, Ҳарки, Соиб чун қалам сар дар сари гуфтор кард. Таржимаси: “Ўз умрини қисқа қилди, ўз номасини қаро қилди, Эй Соиб, кимки, қалам каби бошини гап узра қилса.” Соиб раҳимаҳуллоҳ бу байтда ҳам ўта юқори мазмунга ишора қилмоқда. Биламизки, учи чиқарилган қалам ҳеч нарса ёзмай тураверса, ўзи ҳам камаймайди, қоғозни ҳам қорайтирмайди. Аксинча, ... Батафсил »

Нима учун ўлимни ёқтирмаймиз?

Ҳикоя қилинишича, Сулаймон ибн Абдулмалик ҳажга кетаётиб, йўлда Мадинага кириб бир неча кун истиқомат қилди. Мадина аҳлидан: “Бу ерда саҳобаларни кўрган кимса борми?”, деб сўради. “Ҳа, Абу Ҳазим бор”, дейишди. Уни айтиб келиш учун бир кишини юборди. Абу Ҳазим Сулаймоннинг ҳузурига келганда, Сулаймон унга: “Эй Абу Ҳазим, биз нима учун ўлимни ёқтирмаймиз”, деди. Абу Ҳазим: “Чунки сизлар охиратингизни хароб қилдингиз, ... Батафсил »

Рамазон ойидаги ибодатнинг таъсири бутун йил бўйи туради

Ҳакимул уммат, Ҳазрат Мавлоно Ашраф Али Таҳановий қуддиса сирруҳ айтадилар: Тажрибадан маълумки, Рамазондаги ибодатнинг таъсири ўзидан кейинги ўн бир ойгача туради. Кимки Рамазон ойида бирор яхшиликни машаққат ила қилса, Рамазондан кейин ўша яхшиликни осонлик ила қила олади. Кимки Рамазон ойида бирор гуноҳдан сақланса, Рамазондан кейин ўша гуноҳдан осонлик ила сақлана олади. Рамазон ойида гуноҳдан сақланишлик қийин эмас. Чунки, шу нарса ... Батафсил »