Кимнинг гуноҳи шаҳватдан бўлса, унинг тавбасидан умид бор. Кимнинг гуноҳи кибрдан бўлса, бундан қўрқгулик. Чунки Одам шаҳват ортидан гуноҳ қилдилар, шу сабаб кечирилди. Шайтон эса кибрланган ҳолда осий бўлди, шу сабаб лаънатланди.
Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ
Изоҳ:
Шаҳватдан бўлган гуноҳ – бир нарсага қизиқиш ортидан бўладиган гуноҳ. Аёлларга, мол-дунё йиғишга, фаровон яшашга қизиқиш ва бола-чақага муҳаббат қўйишлар сабабли қилинган гуноҳлар бунга мисол бўлади.
Кибрдан, яъни ўзини катта олишдан бўладиган гуноҳларга эса мутаккаббирлик, ҳасад, ғазаб, кўролмаслик, риё, ужб каби маъсиятлар киради.
“Уни поклаган нажот топур”