Бош саҳифа » Кутубхона » «Маснавий»дан: «Тери қўлдан кетар»

«Маснавий»дан: «Тери қўлдан кетар»

Кўчада шошиб кетаётган бир одамдан сўрашди:

— Нега бунча шошяпсан? Рангинг ҳам ўчган, нима бўлди.

Одам айтди:

— Эшитмадингми ҳали? Шаҳар султонининг кўнгли учун бозордаги эшакларни сўйиб, терисини шилиб, ичига сомон тўлдиряптилар.

— Хўш,хўш? Лекин сен одамсанку?

— Тўғри, аммо султоннинг одамлари бу ишга шундай шўнғиганларки, уларга кимлигимни англатгунимга қадар, терим қўлдан кетиши мумкин.

Жалолиддин Румий,
«Маснавий»дан ибратли ҳикоялар

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*