Тобеъинларнинг улуғларидан Ҳасан Басрийнинг шундай сўзлари бор: «Ҳусни хулқ – очиқ юзли, хайру саховатли бўлиш, озор беришдан тийилишдир».
Шоҳ Кирмоний айтади: «Гўзал хулқ – озорлардан тийилиш ва машаққатга сабр-тоқатдир».
Ҳазрати Алий шундай деган: «Гўзал хулқ учта хислат билан ҳосил бўлади: ҳаромдан тийилиш, ҳалолни излаш, аҳлига бағрини кенг қилиш».
Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарийдан гўзал хулқ ҳақида сўрашди: «Гўзал хулнинг энг қуйи даражаси машаққатларни кўтариш, мукофотдан кечиш, золимга раҳм-шафқат қилиб, унга мағфират тилаш», деди.
“Улар шундай яшашган”