Бош саҳифа » Ибрат » Кеккайишдан сақланинг

Кеккайишдан сақланинг

Ривоят қилишларича, бир куни Умар розияллоҳу анҳу елкаларида меш кўтариб чиқибдилар. Халифа бўлишларига қарамай, меш кўтариб олган ҳазрати Умарни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, «Эй мўминлар амири, бу нима ҳолат?» деб сўрашди. Шунда ҳазрати Умар розиялоҳу анҳу: «Ўзимдан ужбланиб* кетдим, шунинг учун нафсимни қийнамоқчиман», деб жавоб бердилар.

* Манмансираш, ўзида бирор фазилатни кўриб, ғурурланиш ҳамда ўша фазилатни ато этган Зотни унутиб қўйиш. Манба: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, «Руҳий тарбия». 1-ж, 394-б.

“Солиҳлар гулшани”дан

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*