Кимни ғафлат ўлдирган бўлса, у бахтсизлигу балолардан узоқлашиши керак. Йўқса, бу балолар унга кўз очирмайди. Чунки ақли ноқис аёлгина, боласи ўлганда ҳам тиржайиб туради. Шунга ўхшаб сен ҳам тун намозидан ва кундуз рўзасидан четда қолар экансан, бу қалбинг ўлар ҳолга келиб қолганидан дарак. Тирик жонга тикон кирса озорланади, оғриқ сезади. Ўликни тиғ билан қанча қиймалама, барибир сезмайди.
Шундай бўлса, ҳикмат мажлисларида ўтиргин. Чунки уларда жаннат неъматларидан тортиқлар бор. Уларни йўлларингда, ҳовлингда ва уйингда топасан. Ушбу мажлислардан қолиб кетмагин. Агар маъсият устида бўлсанг ҳам: «Мажлисга ҳозир бўлишимдан не фойда? Гуноҳкор бўлсам, гуноҳни тарк этишга кучим етмаса», демагин. Балки камончи отиши керак. Нишонга бугун тегмаса, эртага тегади
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ
“Уни поклаган нажот топур”