Бош саҳифа » Мавъизалар » Фойдали илм аломатлари

Фойдали илм аломатлари

«Фойдали илм аломатлари нима?» деган бир савол зеҳнда пайдо бўлади. Ҳа, шундай. Фойдали илм ҳам бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга шундай дуо ўргатганлар:

اللهم إني أعوذ بك من علم لا ينفع

Яъни: “Эй, Аллоҳим! Мен Сендан фойда бермайдиган илмдан паноҳ сўрайман”

Чунончи, фойдали илмнинг икки аломати бордир:

Биринчи аломати бандага у илмга амал қилишлик насиб бўлади.

Ҳазрат Мавлоно Муфтий Муҳаммад Шафиъ Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ бир куни талабалардан: «Айтингчи, илмнинг маъноси нима?» деб сўрадилар.Талабалар жавоб беришди: «билиш, етказиш… ва ҳакозо».

Ҳазрат жим турдилар. Охири бир талаба: «Ҳазрат ўзингиз айтиб беринг», деди.

Шунда, Ҳазрат: «Илм нурдир. Илм ҳосил бўлгандан кейин унга амал қилмасдан туриб сукун ва хотиржамлик бўлмайди», дедилар.

Агар қалбнинг ҳолати шундай бўлса, демак, у фойдали илмдир.Унга амал қилмасдан туриб, бандага сукун ва хотиржамлик насиб бўлмайди. Гуноҳкор ҳам ўтириб Аллоҳ таолодан тинмай йиғлаб мағфират сўрамасдан туриб, унга сукун ва хотиржамлик насиб бўлмайди. Ичда бир олов ёнади.

Иккинчи аломати банданинг қалбида Аллоҳ таолодан қўрқув зиёда бўлади.

«Фотир» сурасида шундай дейилади:

إِنَّمَا يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبَادِهِ الْعُلَمَاء

Яъни: «..Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар» («Фотир» сураси, 28-оят).

Қаранг! Қуръони карим аломатни баён қилмоқда, шубҳасиз, фақатгина олимларгина Аллоҳ таолодан қўрқадилар. Инсоннинг қалбида хушуъ, қўрқув жуда зиёда бўлади. Мана шу илм фойдали илмдир.

Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ: «Буюк олим шуки, унга гуноҳларнинг зарарлари кўпроқ ошкор бўлади» деганлар. Гуноҳларнинг зарарлари қанча кўп ошкор бўлса, у шунча кўп узоқлашади.

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳнинг «Илмэ нафеъ» китобидан Абдулқайюм Комил таржимаси

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*