Имом Бухорий ўзининг “Саҳиҳ” китоби илм бўлимида “Илм учун навбатлашиш ҳақида”ги бобда ва никоҳ бўлимидаги “Отанинг қизига қилган насиҳати” бобида Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
“Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади: “Мен бир ансорий қўшним билан бирга Бану Умайя ибн Зайд ерларида ишлар эдик (бу ерлар Мадинанинг шарқ томонида жойлашган кичик қишлоқларнинг номи). Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига боришда навбатлашар эдик. Бир кун у борар эди, бир кун мен борар эдим. Агар мен борсам, унга ўша кунда нозил бўлган ваҳий ва бошқа нарсалар ҳақидаги хабарларни айтиб берар эдим. Агар у борадиган бўлса, у ҳам худди шундай қиларди”.
Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг «Уламоларнинг таҳсил давомида чеккан машаққатларидан саҳифалар» китобидан