«Энг маърифатли имом» танловининг туман босқичи ўтказилди. Танловни Шайхонтоҳур тумани бош имом – хатиби Абдукаримов Ҳусниддин домла очиб, сўзни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Раупов Жасур домлага берди. Раупов Жасур домла бугунги тараққиёт талабларига жавоб берадиган, кучли илмий салоҳиятга эга, юқори касбий маҳорат соҳиби бўлган, ташаббускор, илғор фикрли, инновацион ғоялар муаллифи, замонавий ахборот технологиялардан етарлича фойдалана оладиган ва кенг халқ оммасига ўз фикрини етказиш қобилиятига эга бўлган, энг иқтидорли, фаол имом-хатибларни аниқлаш ва қўллаб қувватлаш, ушбу танловни асосий мақсади эканлигини таъкидлади.
Иштирокчиларга тўртта саволдан иборат билетлар тайёрланди ва ана шу билетлар асосида савол-жавоблар ўтказилди. Умумий натижага кўра “Занги ота” жоме масжиди имом-хатиби Мадалиев Илҳом 1-ўринни эгаллади.
2018 йил “Энг маърифатли имом” танлови шаҳар босқичида қатнашиш учун 1-ўринни эгаллаган “Занги ота” жоме масжиди имом-хатиби Мадалиев Илҳом тавсия қилинди.