Бош саҳифа » Илм » Рўзага доир масалалар. Каффоротни вожиб қиладиган амаллар

Рўзага доир масалалар. Каффоротни вожиб қиладиган амаллар

Каффорот Рамазоннинг ҳурматини оёқ ости қилгани учун вожиб бўлади.

Рамазон рўзаси фарзини адо қилишни ният қилиб тутган одам уни ўз ихтиёри ила мажбурлашсиз ва шаръий узрсиз қасддан очиб юборса, ҳам қазосини тутади, ҳам каффоратни адо этади.

Бу нарса қуйилардаги ҳолатларда юз беради:

  1. Ғизо ёки унинг маъносидаги нарсани шаръий узрсиз емоғи. Одатда озуқа сифатида тановул қилинадиган барча нарсалар ғизога киради. Дори, сигара, папирос, афюн, наша ва шунга ўхшаш нарсалар ҳам ғизо маъносидаги нарсаларга киради. Ушбу ҳолатларда рўзасини очган одам ҳам қазосини тутади, ҳам қул озод қилиш ёки олтмиш кун кетма кет рўза тутиш, унга қодир бўлмаса, олтмиш мискинга таом бериш билан каффоротни адо қилади.
  2. Бировнинг ғийбатини қилганидан, қон олдирганидан, шаҳват билан ушлаганидан кейин ёки ўпканидан, қучоқлашиб ётганидан, мўйлабини мойлаганидан кейин “рўзам очилиб кетди” деган ўй билан қасддан еб ичиб юборса, ҳам қазо тутиб, ҳам каффорот адо қилади.
  3. Оғзига кирган ёмғир сувини, хотинининг тупугини лаззат учун ичига ютса, кесакхўр одам кесакни ютиб юборса, ҳам қазо тутиб, ғам каффорот адо қилади.
  4. Фарж шаҳватини тўла равишда қондирса ҳам. Унда иштаҳа тортадиган одам жисмининг олди ёки орқасига олатни киритиш кўзда тутилган. Агар маний тўкилиши бўлмаса ҳам.
  5. Аёл киши кичик ёшдаги боланинг ёки мажнуннинг ўзига яқинлик қилишига имкон берса, унга ҳам қазо, ҳам каффорот вожиб бўлади.

Каффорот миқдори кетма кет орасини узмай олтмиш кун рўза тутиши лозим. Рамазон рўзасини очиб юборган одам икки ой кетма кет рўза тутишга қодир бўлмаса, олтмиш мискинга таом беради. Ҳар бир мискинга бир мудд (1843 грамм) миқдорида таом беради. Бу эса ўз навбатида, гуноҳкор кишининг гуноҳини ювишга имкон яратиб бериш билан бирга, мискинларга яхшилик қилиш йўли ҳамдир.

Кифоя”дан

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*