Рўзадорга макруҳ бўлган нарсалар:
1. Узрсиз бирор нарсани татиб кўриш ва чайнаш.Чунки бунга ўхшаш нарсалар рўзанинг бузилишига олиб бориши мумкин.
2. Сақич чайнаш, чунки бундай одамни оғзи очиқ деб ўйланади.
3. Қучоқлашиш,ўпиш ва ушлаш каби шаҳватни қўзғайдиган ишлар.
4. Қасд ила тупугини оғзида тўплаб ютиш.
5. Рўзадорни заифлашишга олиб борадиган қон олдириш каби ишларни қилиш.
Мумкин бўлган нарсалар:
1. Мўйлабга хушбўй нарса суртиш.
2. Сурма қўйиш.
3. Заифлаштирмаса қон олдириш.
4. Эрталаб мисвок қилиш.
5. Оғиз ва бурунни чайиш.
6. Ғусл қилиш.
7. Салқинлаш учун ҳўл латтага ўраниш.
Рўзанинг мустаҳаблари:
1. Бирор нарса ила бир қўлтим сув билан бўлса ҳам,саҳарлик қилмоқ.
2. Қуёш ботиши билан тезда шом намозидан олдин оғизни очмоқ. Ширин ва ҳўл нарсалар билан очмоқ.
3. Оғиз очишда ривояти қилинган лафзлар ила дуо қилмоқ.
4. Рўзадорларга ифтор қилиб бермоқ.
5. Ғуслни кечга сурмай тонг отишдан олдин қилиб олмоқ.
6. Беҳуда гап сўз ва амаллардан тил ва аъзоларни тиймоқ.
7. Рўзани бузмайдиган аммо ҳузурли нарсалардан тийилиш.
8. Оила аъзолари ва яқинларига кенгчилик қилиш. Камбағалларга хайр эҳсонни, зикрни кўпайтириш.
9. Қуръон қироати, илм суҳбатлари, зикр ва саловотларни кўпайтириш.