Бош саҳифа » Илм » Баҳсу мужодала

Баҳсу мужодала

Шариатимиз ортиқча баҳсу тортишувлардан қайтаради. Бу ҳақда Пайғамбар алайҳиссалом айтганлар: “Биродаринг билан тортишма, уни мазах қилма, сўз бериб, кейин унга хилоф қиладиган ваъдани берма” (Термизий ривояти).

Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар:  “Баҳсу мунозарани тарк қилинглар. Чунки, мунозар ҳикматини билмайсиз ва унинг фитнасидан (тўла) сақланишга ҳам қодир эмассиз”  (Табароний ривояти).

Пайғамбар алайҳиссалом дедилар:  “Ким ҳақ бўлатуриб, баҳсу жадални тарк этса, унинг учун жаннати аълода бир уй бино қилинади. Ким ноҳақ бўлгани ҳолда баҳсу жадални тарк этса, унинг учун жаннат қўрғонида бир уй бино қилинади”.

Яна айтдилар:  “Ўзи ҳақ бўлатуриб, баҳсу мунозарадан кечоладиган бўлмагунча банданинг иймони комил бўлмайди” (Ибн Абу Дунё ривояти).

Зубайр ўғлига деди: “Қуръонни восита қилиб, одамлар билан мунозарага киришма. Барибир уларга бас келолмайсан. Суннатни маҳкам ушла”.

Имом Абу Ҳомид Ғаззолий

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*