Бош саҳифа » Масжид ҳаёти » Исҳоқжон домла Бегматов “Мўйи Муборак” “Уккоша” жомеъ масжидига ташриф буюрадилар

Исҳоқжон домла Бегматов “Мўйи Муборак” “Уккоша” жомеъ масжидига ташриф буюрадилар

Азиз дўстлар! Жорий йилнинг 29 декабрь санасида, жума куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими ходими Исҳоқжон домла Бегматов Шайхонтоҳур туманидаги “Мўйи Муборак” “Уккоша” жомеъ масжидига ташриф буюрадилар. Барчангизни устознинг маърузаларидан баҳраманд бўлишга чақирамиз!

Исҳоқжон домла Бегматов 1970 йил 28 феврал куни Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида зиёлилар оиласида таваллуд топган. Биринчи диний таълимни отаси мулла Муҳаммаджондан олган.

1990-1994 йиллар Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Маълумоти диний-олий.

Тошкент шаҳридаги Абул Қосим номли мадрасада ҳамда Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида мударрис бўлиб талабаларга «Фиқҳ» ва «Ақоид» фанларидан дарс берган.

Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган «Тўхтабой» жоме масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаган.

2014 йил – «Йилнинг энг фаол тарғиботчиси йўналиши» бўйича III – ўрин соҳиби.

«Йил имоми – 2015» кўрик танловида биринчи ўринга сазовор бўлган.

«Олтин қалам» ХI Миллий мукофоти халқаро танловининг II-ўрин соҳиби.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳазратларидан дарс олган.

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*