16-мажлис
Ҳакимул умма Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки: “Жуда кўп кишилар ўзидан хабари йўқ, ҳалол билан ҳаромни аралаштириб ташлайди. Одамлар билан жанжаллашиш учун олимлардан фатво сўраб юради. Бирор кишида мен шундай ҳолатни сезсам, ундан: “Бу иш ўзингда бўлдими? Ўзинг амал қилиш учун сўраяпсанми ёки бу ерда бошқа гап борми?” дея сўрайман. Агар у киши бу масала бошқанинг муаммоси, деса, унга жавоб бермайман. “Бу иш кимда рўй берган бўлса, менга унинг ўзини жўнат ёки ўзи хат ёзиб сўрасин”, дейман.