Бош саҳифа » Илм » Қуръони каримга амал қилиш ҳаққи

Қуръони каримга амал қилиш ҳаққи

Қуръони карим оятларидан шифо ҳосил қилиш покиза Қуръоннинг баракотларидандир. Лекин бу барака покиза Қуръоннинг мақосиди (уни нозил қилишдан кўзланган мақсади) ҳамда унинг ҳуқуқидан эмас. Яъни Қуръондан шифо ҳосил қилишнинг ўзи билан инсон унинг ҳаққини адо этган ҳисобланмайди. Қуръони карим дунё ва охиратни ислоҳ қилиш, икки олам саодатига йўл кўрсатиш учун юборилган пайғом, яъни илоҳий номадир. Охиратда биздан Қуръони каримнинг ҳақлари сўралганида мазкур табаррук ва руҳоний таъсирлар, яъни дам солдириш борасида савол бўлмайди. Бу гапдан дам солдириш ножоиз экан деган маъно чиқмайди, балки Қуръони карим ҳукмларига амал қилмай, уни ўқитиб, дам солдиришнинг ўзи билан покиза Каломнинг ҳаққи адо топмайди, деган маъно англашилади.

Аллома Иқбол шундай дейди:

Ба оёташ туро коре жуз-ин нест,
Ки, аз Ёсини у осон бимирий.

Таржимаси:
У (Қуръони карим)нинг оятлари билан сенинг шундан бошқа ишинг йўқки, унинг “Ёсин”и билан осон ўлсанг.

Яъни Қуръони каримнинг муборак оятларида марҳамат этилган ҳукмларга амал қилиш билан бу умматнинг иши йўқ. Улар жон бериш енгил бўлиши учун “Ёсин” ўқитишдан бошқа ишга ярамаяптилар.

Мавлоно Холид Маҳмуд, “Осорут Танзил”, 497-бет

Ёрқинжон қори Фозилов таржимаси

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*