Бош саҳифа » Илм » Мажолиси ҳакимул умма. 5-мажлис

Мажолиси ҳакимул умма. 5-мажлис

Ҳар бир нарса ўз ҳаддининг ичида фойдали бўлади. Ҳаддидан ошса, қанчалик фойдали нарса бўлса ҳам, зарарли нарсага айланади

Ҳакимул умма Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки: Хошятуллоҳ (Аллоҳдан қўрқиш) барча ҳасанот ва хайротнинг сарчашмаси ва жуда ҳам фазилатли нарсадир. Лекин шу ҳам ҳаддидан ошса, инсонни муаттал (ҳаракатсиз, суст) ва бекор қилиб қўяди.

Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хошятуллоҳ ҳақида қилган дуоларида шундай деганлар: “Ё Аллоҳ, менга Ўзингнинг хошятинг (қўрқинчинг)дан мен билан гуноҳлар ўртасида тўсиқлик қиладиган даражада ҳисса ато қил”.

Бу қайд этилган жумладан шу нарса тушуниладики, агар хавф зиёда бўлиб кетса, инсон унга бардош бераолмай, ҳаракатдан тўхтаб қолишлигига сабаб бўлар экан.

Ҳудди шу каби, Аллоҳ таолога йўлиқиш шавқи ҳам жуда улкан неъмат. Лекин у ҳақидаги ҳадисда шундай дейилади: “Ё Аллоҳ, бирор қаттиқ беморлик ё қаттиқ мусибат ва фитна сабабидан ўлимга талабгор бўлмаганим ҳолда менга Ўзингнинг зиёратинг ва мулоқотинг шавқини ато қил”.

Маълумки, Аллоҳ таолони зиёрат қилиш ва У Зотга йўлиқишнинг ўлимдан бошқа йўли йўқ. Шу сабабли У Зотга йўлиқиш учун ўлимни севиш улкан неъматдир. Лекин баъзи вақтда инсон бирор бардош қилиб бўлмайдиган кулфат ва мусибат сабабидан ўлимни талаб қилишга мажбур бўлади. Бу эса шавқнинг ҳаддан ошган тури бўлиб, бундай шавқ мусибат ва мазмумдир. Шунинг учун Аллоҳга йўлиқиш шавқи юқорида зикр этилган (бирор қаттиқ беморлик ё қаттиқ мусибат ва фитна сабабидан ўлимга талабгор бўлмаганим ҳолда деган) жумла билан қайдлаб қўйилди.

Ёрқинжон қори Фозилов таржимаси

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*