اللهم ان صّلوتِى وَنُسُكِى وَمَحْياىَ ومَمَاتِى لله رَب العالَمِينَ لا شَرِكَ لَهُ اللهمَّ تقَبّلْ هٰذه الأضحية
بسم الله والله اكبر اللهم هذا منك ولك اللهم تقبل هذه الأضحية مني أو من فلان ـ
“Аллоҳумма инна солатии ва нусукии ва маҳйаая ва мамаатии лиллаахи роббил ъааламиин. Лаа шариика лахҳ Аллооҳумма тақоббал ҳаазиҳил узҳиййата.
Бисмиллаҳи Аллооҳу акбар. Аллоҳумма ҳааза минка ва лака Аллооҳумма тақоббал ҳаазиҳил узҳиййата миннии”.
(Иккита ҳарфликлар чўзиброқ ўқилади).
Маъноси: “Аллоҳим менинг намозим ва ибодатим, тириклигим ва ўлимлигим, барча оламнинг Хожаси бўлган Аллоҳ учундир. Ул Аллоҳнинг тенги ва шериги йўқдир Аллоҳим бу Қурбонни қабул айла.
Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳ улуғдир. Аллоҳим бу сендан ва сенинг учундир. Аллоҳим бу Қурбонни мендан қабул этгин!”
Имкони бор эркаклар қилаётган қурбонлигини ўзи юқорида кўрсатилган дуо билан бўғизлаб бергани афзал. Бўлмаса сўйиш вақти, қилаётган қурбонлигини оёғи ёки бошқа еридан ушлаб туришлари керак, аёллар ҳам имкон қилишса сўяётган қурбонлиги ёнида ҳозир бўлиб турганлари яхши. Чунки биринчи қатра қонини ерга тўкилиши билан барча қилган гуноҳлари кечирилиши ҳақида хабарлар бор.