Бош саҳифа » Илм » Қурбонликнинг ҳукми

Қурбонликнинг ҳукми

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Қурбонлик ҳам айни шундайки, Аллоҳ таъоло у учун йил бўйида уч кунни хослаб қўйгандир: ўн, ўн бир ва ўн иккинчи зулҳижжа.

Ушбу уч кундан ташқари агар сиз қурбонлик қилишни хоҳласангиз, у ҳолда Аллоҳ таъолонинг наздида унинг хеч қандай қадр-қиймати йўқдир. Чунки, қурбонлик бирор жониворни Аллоҳ учун сўйишнинг номидир. Бир тарафдан сиз жониворни сўйдингиз ва иккинчи тарафдан қурбонлик шарти адо бўлди. Лекин агар сиз бугун қурбонлик қилсангиз, у ҳолда бир эмас, юзта жонивор сўйиб олсангиз ҳам, у қурбонлик ибодати бўлмайди. Чунки, у зулҳижжанинг хос кунларидан ташқари адо қилиниши мумкин бўлмаган ибодатдир. Асл савоб Аллоҳ таъолонинг ҳукми ва суннати набавийдадир.

Мақсад шуки, бирорта ҳам амал ўзида ҳеч қандай аҳамият тутмайди. Нима аҳамият бўлса, у Аллоҳ таъолонинг ҳукми ва Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидадир.

Қачонки, бирор кимса амал билан бирга, Аллоҳ таъолонинг ҳукмига боғланиб олса, унда у амал ибодат бўлади ва ажр-савобга сабаб бўлади. Қачонки, Аллоҳ таъолонинг ҳукми ундан четда қолса, энди, унинг ҳеч қандай қадр-қиймати бўлмайди.

Арафот майдонига Аллоҳ таъолонинг нозил бўладиган раҳматлари ва у ерга бориб вуқуф қилувчиларга етадиган ажр-савоблар, аслида, ушбу майдоннинг чанглари, тоғлари, саҳро қумлари ва тошлари сабабли эмас, балки, нима ажр-савоб бўлса, у фақат Аллоҳ таъолонинг ҳукми сабаблидир.

Аллоҳ таъоло ўн, ўн бир ва ўн иккинчи зулҳижжада жонлиқ сўй деди ва қурбонлик қилиш ажр-савобга сабаб бўлди.

Энди, бугун бу амал Аллоҳ таъолога маҳбуб бўлди. Шундай маҳбуб бўлдики, бугунги кунда, яъни, наҳр кунида қон оқизишдан ташқари бирор амал бунчалик маҳбуб эмас. Лекин айни шу қурбонликни бошқа оддий кунларда қилсалар, у ҳолда унинг бирор самараси бўлмайди.

Дарҳақиқат, айтиш лозимки, бирорта ибодатда ҳам ва бирорта амалда ҳам, аслида ўзида муқаддаслик йўқ. Муқаддаслик, қачонки, Аллоҳ таъолонинг ҳукми бўлса, ўшанда бўлади.

Гўёки, бу бидъат-хурофот пайдо қилиш борасида бир сабоқдир. Бидъат – сиз ўзингиз пайдо қилиб ибодат қилиб олган ишнинг номидир. Уни на Аллоҳ таъоло ибодат деб ҳукм қилган ва на Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

“Фалсафайэ ҳаж ў қурбаний китобидан. 10-11-бетлар.
Абдулқаййум Комил таржимаси

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*