Бош саҳифа » Илм » Маънавий ризқ

Маънавий ризқ

Аллоҳ таоло инсоннинг ички дунёсини ҳам худди жасадини, танасини ризқлантирганидек ризқлантиради. Аллоҳ таоло бир инсонни намозни тўкис адо қиладиган қилди, ёки ҳаж ибодати билан икром қилса билсинки Аллоҳ таоло томонидан улкан ризқ билан ризқланибди.

Банда учун Аллоҳ таолонинг улкан ризқи, билсинки, унинг пешонасини саждага қўйдириб қўйишлигидир.

Инсон баъзида арзимас дунё келиб қолса хурсанд бўлади, лекин қимматбаҳоси бу эмас.

Инсон Қуръон ўқиди ва мана шу ўқиганининг маъносини ҳам Аллоҳ билдириб, тафаккур қилдириб қўйди, мана шу ризқ. Рўза тутганди у орқали руҳий бир нарсани ҳис қилди бу ҳам улкан ризқ. Таровеҳ ўқиди, нашот, дадиллик, тетиклик билан улкан зафар бу.

Гоҳо инсон вақтини арзимас нарсаларга сарф қилиб юборади, уни қилса ҳам бўларди қилмаса ҳам бўларди. Гоҳида эса вақтини ниҳоятда қимматбаҳо нарсаларга сарфлайди, вақтини керакли нарсаларга сарфлаши ҳам Аллоҳнинг ризқидир. Арзимас нарсаларга сарфлаши эса Аллоҳнинг ризқидан инсонни маҳрум қолишлигидир.

Аллоҳ таоло “Фажр” сурасида:

(15) فَأَمَّا الْإِنْسَانُ إِذَا مَا ابْتَلَاهُ رَبُّهُ فَأَكْرَمَهُ وَنَعَّمَهُ فَيَقُولُ رَبِّي أَكْرَمَنِ

(16) وَأَمَّا إِذَا مَا ابْتَلَاهُ فَقَدَرَ عَلَيْهِ رِزْقَهُ فَيَقُولُ رَبِّي أَهَانَنِ

(17) كَلَّا بَل لَا تُكْرِمُونَ الْيَتِيمَ

(18) وَلَا تَحَاضُّونَ عَلَى طَعَامِ الْمِسْكِينِ

  1. “Бас энди инсонни қачонки, Парвардигори имтиҳон учун икром этиб, унга неъмат ато этса, дарҳол: “Парвардигорим (лойиқ бўлганим учун) мени икром этди”, дер.
  2. “Аммо қачонки, (Парвардигори) уни имтиҳон учун ризқини танг қилиб қўйса, дарҳол: “Парвардигорим мени хор қилди”, дер.
  3. “Йўқ аксинча сизлар етимни икром қилмайсизлар”.
  4. “Мискин (бечорага) таом беришга ҳам бир-бирингизни тарғиб қилмайсизлар”.

Роббинг томонидан хорланишинг учун сен Роббингни қарз қилиб қўйган бўлсанг эди, ёки уни зиммасига беришлик вожиб бўлсайди, сўнгра бермаса “У мени хорлади”, десанг. Бу ерда инсон ўзини ўша неъматга ҳақлиман деб билишлиги ва ҳақли деб билмаслиги бор.

Аллоҳ таоло унга имтиҳон қилиб, неъматлар бериб қўйса, инсон айтадики: “Роббим мени икром қилди, мен шу икромга ҳақлиман, лойиқ эдим”, дейди. Уни мана шу неъматга лойиқлигини қаердан биласиз? Чунки у Аллоҳ ундан олиб қўйганда: “Роббим мени хорлади, мен у неъматга ҳақли эдим”, дейдида.

Аллоҳ таоло инсонга гоҳида зоҳирий ризқини кенг қилиб, гоҳида тор қилиб қўяди, шунингдек руҳий ризқини ҳам гоҳида тор, гоҳида кенг қилиб қўяди. Гоҳида намоз ўқийди, у намозида на хушуъ бор, хатто қайси сурани зам қилганини ҳам эсидан чиқаради. Бу нарса Аллоҳ таоло у банданинг руҳий озуқасини танг қилиб қўйгани бўлади.

Бир киши айтади: “Мен ҳисобчиман, ҳисобда роса адашиб қийналаман, лекин намозга киришганимда уни ечимини топиб оламан”, дейди. Бунга жавоб шуки, бундай ҳолат яхшилик эмас, аксинча, Аллоҳ тарафидан унинг руҳий ризқига тўсиқ бор, дегани, чунки у намозда ундай нарсаларни ўйламаслиги керак эди.

Ҳар бир гуноҳ руҳий озуқага тўсиқ бўлади. Аллоҳ тарафидан келадиган руҳий ризққа тўсиқ бўлиб тураверади. Гоҳо инсон бетоқатлик билан: “Мана бир неча йилдан бери ҳеч қандай ўзгариш йўқ”, дейди, лекин инсон бунга хафа бўлмасин, чунки бунинг мисоли роса чанқаб туриб сув ичиб роҳатланганга ўхшайди. Гоҳида инсон ғафлатда қолганини билиб “ҳой Қуръон ўқимай қўйганимга ҳам бир неча кун бўлди”, деб астойдил Қуръон ўқишга киришиб кетади. Чунки баъзида рўзғорга гўшт келмай қолганидек, руҳий ризқлар кечикиб ҳам туради, чунки шу ризқни мазасини яхшироқ ҳис қилиш учун, бандани бир мақомдан иккинчи мақомга ўтказиш учун. Чунки Аллоҳ таоло бандани бир мақомда туришини хоҳламайди. Бир неча йилдан бери бир хил ибодат қилиб келяпти, олдига бирор нима қўшмаяпти, ибодатини мукаммаллатмаяпти, аввалдаям чала ўқирди ҳозир ҳам чала ўқияпти, бундай ҳолларда ҳам Аллоҳ таоло ундан руҳий озуқани тўсиб тураверади. Масалан, бомдодга тура олмагани учун кўнглида ғашлик пайдо бўлиб, ўзини койиб қўйиши бир мақомдан иккинчи мақомга ўтишлиги деб баҳоланади.

Муҳаммад Ротиб Набулсийнинг “Аллоҳнинг гўзал исмлари энциклопедияси” номли   асаридаги Аллоҳнинг «الرزاق» сифати бобидан Илҳомжон таржимаси

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*