Бош саҳифа » Илм » Рамазондаги тўрт иш

Рамазондаги тўрт иш

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак Рамазон ойида амал қилишлари учун умматларига тўрт ишни буюрганлар:

1. Биринчиси, жуда кўп “Ла илааҳа иллаллоҳ”ни ўқишлик. Яъни, юриб кетаётиб ҳам, ўтириб туриб ҳам, ҳар дамда “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб тилда зикр қилишлик.

2. Иккинчиси, Аллоҳ таъолога чин қалбдан тавба ва истиғфор қилаверишлик.

3. Учинчиси, Аллоҳ таъолодан чин қалбдан хокисорлик ила мухтож бўлиб жаннатни сўрашлик.

4. Тўртинчиси, Аллоҳ таъолодан дўзахдан паноҳ сўрашлик ва йиғлаб йиғлаб ушбу дуони қилишлик: “Эй, Аллоҳим! Ўзингнинг раҳматинг ила бизни дўзахдан озод қил”.

“Ислаҳий байаанаат” китобидан, 2-жилд, 273-бет

Ҳазрат Мавлоно Абдуррауф Сикҳаравий

Абдулқаййум Комил таржимаси

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*