Бош саҳифа » Илм » Рамазон ойида содир бўладиган баъзи хатолар

Рамазон ойида содир бўладиган баъзи хатолар

  1. Шомдан олдин ижобат бўладиган фурсатда дуони тарк қилиш.
  2. Шом азонини эшитганда қайтармай туриш.
  3. Токи азон тугагунича оғизни очмай туриш.
  4. Шом намозидан кейинги равотиб суннатни тарк қилиш.
  5. Таровеҳ намозини имом билан бирга охиригача ўқимаслик.
  6. Таровеҳни биринчи кечасида ўқимасдан бошқа ишга машғул бўлиш.
  7. Фақат Рамазонда намоз ўқиш.
  8. Овқат ва ичимликда исрофга йўл қўйиш.
  9. Хатми қуръонни тафаккур билан эшитишдан ғафлатда қолиш.
  10. Ифторга машғул бўлиб, шомни уйда ўқиш.
  11. Шом билан хуфтон орасидаги вақтни беҳуда ўтказиш.
  12. Саҳарликни тарк қилиш (чунки ҳадисда: “Саҳарлик қилинглар, саҳарликда барака бор”, деб айтилган).
  13. Саҳарликда дуо ижобат пайтини зое қилиш.
  14. Ёш болаларни рўза тутишга қизиқтирмаслик.
  15. Ғийбат, чақимчилик, ёлғон ва алдов каби баъзи ҳаром нарсалардан тийилмаслик.
  16. Ҳайитга кийиниш баҳонаси билан рамазоннинг энг охирги фазилатли кунларини бозорда ўтказиб юбориш.
  17. Сериал ва фильмлар томоша қилиш билан фазилатли кунни ўтказиб юбориш.

Манба: arabic.uz

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*