Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Лекин Аллоҳга ибодат қилишликдан ташқари дунё ишларига ҳам рухсат беришликнинг оқибати нима бўлади. Аллоҳ таъоло яхши билар эди, қачонки, инсон дунё ишлари ва ташвишларига машғул бўлса, секин-секин унинг қалбига ғафлат пардаси тушиб боради ва дунё ишлари ва ташвишларига ўралашиб кетади. Шунда, ушбу ғафлатни кетказиш учун Аллоҳ таъоло баъзи вақтларни таъйин қилгандир. Ўша вақтлардан бири муборак рамазон ойидир. Чунки, йилнинг ўн бир ойида сиз тижорат, зироат, меҳнат, дунё ишлари ва ташвишлари, ейиш, ишлаб топиш ва ўйин-кулгу қилиш ила машғул бўлдингиз (яъни, Аллоҳга ибодат қилишдан бошқа ишлар ила ҳам машғул бўлдингиз). Бунинг оқибатида қалбга ғафлат туша бошлади. Шунинг учун бир ойни Аллоҳ таъоло шу иш учун таъйин қилдики, ушбу ойда сиз ўзингизни асл яратилиш мақсадингиз бўлмиш ибодат тарафига қайтиб олинг. Айнан шу ибодат учун сиз бу дунёга юборилгансиз ва айнан шу ибодат учун сиз яратилгансиз. Ушбу ойда Аллоҳ таъолонинг ибодатида машғул бўлинг ва ўн бир ойгача ўзингиздан содир бўлган гуноҳларни мағфират қилдириб олинг ва қалб поклигига тушиб бўлган зангларни ювдириб олинг. Қалбга тушиб бўлган ғафлат пардаларини кетказиб олинг. Мана шу иш учун Аллоҳ таъоло бу ойни таъйин қилгандир.
“Ислаҳий хутбаат” китобидан
Абдулқаййум Комил таржимаси