Байт:
Изҳори ажз пеши ситамгар зи аблаҳийст,
Ашки кабоб боиси туғёни оташаст.
Таржимаси: “Золим олдида ожизликни изҳор қилиш нодонликдир. Кабобнинг йиғлаши оловнинг туғёнига сабабдир”
Мазлум киши “золимнинг олдида йиғласам, унинг раҳми келади”, деб ўйлайди. Бундай деб ўйлаши унинг нодонлиги ёки ўта соддалигидан далолат. Ҳазрат Соиб раҳимаҳуллоҳ айтган бу даъвосига кабобнинг ҳолини мисол қилиб келтиради. Ўхшатишнинг гўзаллигини қаранг. Олов тепасидаги кабобнинг гўё мазлум деб олсак, кучли ҳарорат туфайли эриётган ёғлари эса унинг кўз ёшларига ўхшайди. Бечора кабобнинг кўз ёшларини кўрган золим – чўғ ўз зулмидан тийилиш ўрнига уни янада баттарроқ куйдиради. Балки аввал қиздириб турган бўлса, энди ёндиришга ўтади.