Бош саҳифа » Илм » Рамазон ойидаги ибодатнинг таъсири бутун йил бўйи туради

Рамазон ойидаги ибодатнинг таъсири бутун йил бўйи туради

Ҳакимул уммат, Ҳазрат Мавлоно Ашраф Али Таҳановий қуддиса сирруҳ айтадилар:

Тажрибадан маълумки, Рамазондаги ибодатнинг таъсири ўзидан кейинги ўн бир ойгача туради. Кимки Рамазон ойида бирор яхшиликни машаққат ила қилса, Рамазондан кейин ўша яхшиликни осонлик ила қила олади. Кимки Рамазон ойида бирор гуноҳдан сақланса, Рамазондан кейин ўша гуноҳдан осонлик ила сақлана олади. Рамазон ойида гуноҳдан сақланишлик қийин эмас. Чунки, шу нарса маълумки, Рамазон ойида шайтонлар кишанланади. Бас, қачонки, шайтонлар кишанланса, сизнинг гуноҳларингиз кам бўлади. Сабаби, гуноҳга чорловчи кишанлангандир. Бу дегани, гуноҳлар буткул йўқ бўлади дегани эмас. Чунки, иккинчи гуноҳга чорловчи яъни, нафс турибди. Рамазон ойида у гуноҳ қилдиради. Ҳа, бироқ таъсири кам бўлади. Чунки, фақат биргина гуноҳга чорловчи қолган. Рамазон ойида бир ойнинг машаққатига чидашлик ҳеч нарса эмас. Мақсад бу ойда ҳар аъзони гуноҳдан сақлашликдир.

“Хутбаатэ ҳакимул уммат” китобидан
Абдулқаййум Комил таржимаси

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*