Байт:
Чунонки, шир кунад хоби тифлро ширин,
Фузуд ғафлати ман аз сафед мўйиҳо.
Таржимаси: Сут гўдакнинг уйқусини ширин қилганидек оқ соч-соқоллардан менинг ғафлатим кўпайди.
Соиб раҳимаҳуллоҳ бу байтда фақат ўзига хитоб қилаётганга ўхшагани билан сизу бизни ҳам назарда тутган. Биламизки, онанинг оппоқ сутини ичган бола ширин уйқуга кетади. Мен эса соч-соқолим оқарганидан сўнг ғафлат уйқусига кетдим. Аслида шундай бўлиши керакмиди? Йўқ.
Сочу соқолга оқ тушиши уйғонишга, яъни ўзимни тузатиб, охират тадоригини кўришга мени ундаши лозим эди. Афсуски, дангаса нафсим соч-соқолдаги оқларни менинг кўзимга онанинг оқ сути қилиб кўрсатди. Мен – аҳмоқ эса унинг алдовига ишониб, оқ сут эмган гўдакдек ғафлат уйқусига кетдим.
Ёрқинжон Фозилов таржимаси