Бош саҳифа » Илм » Рўза биздан нима талаб қилади? 2-3-мавзулар

Рўза биздан нима талаб қилади? 2-3-мавзулар

“Фаришталар кифоя қилмас эдими?”

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Бу ўринда баъзи одамларга, айниқса, янгича дунё қарашдаги одамларга, “агар инсонни яратишдан мақсад фақат ибодат бўлган бўлса, у ҳолда бу иш учун инсонни яратишга не ҳожат бор эди? Бу ишни фаришталар олдиндан жуда гўзал тарзда адо этаётган эдилар ва улар Аллоҳга ибодат қилаётган, тасбеҳ айтаётган ва улуғлаётган эдилар?” деган шубҳа пайдо бўлади.

Аллоҳ таъоло Ҳазрат Одам алайҳиссаломни яратмоқчи бўлганида, фаришталарга: “Мен шундай бир инсонни яратмоқчиман” деган эди. Шунда беҳосдан фаришталар: Сен ер юзида фасод қиладиган ва қон тўкадиган шундай инсонни яратасанми? Ахир биз ибодат, тасбеҳ ва улуғлашни адо қиляпмизку дейишган эди. Худди шундай, бугун ҳам эътироз қилувчилар, “агар инсонни яратишдан мақсад фақат ибодат бўлганда эди, бунинг учун инсонни яратишга не ҳожат бор эди. Бу ишни олдиндан фаришталар қилаётган эдиларку?” деб эътироз билдиряптилар.

“Фаришталар ибодатидаги фарқ?”

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Шубҳасиз, Аллоҳ таъолонинг фаришталари Аллоҳ таъолога ибодат қилаётган эдилар. Лекин уларнинг ибодати буткул ўзгача ҳолатда эди ва инсонга юкланган ибодат, буткул ўзгача ҳолатда эди. Чунки, фаришталарнинг фитратида улар қилаётган ибодатга тўсқинлик ва хилофлик қилиш имкони йўқ эди. Агар улар ибодат қилмасликни хоҳласалар, у ҳолда уларда ибодатни тарк қилишлик салоҳияти ва иқтидори ҳам йўқ. Аллоҳ таъоло улардан гуноҳ қилишлик имконини ҳам йўқ қилган ва улар очқамайдилар ҳам, чанқамайдилар ҳам, уларда шаҳвоний талаб ҳам пайдо бўлмайди. Хаттоки, уларнинг қалбида гуноҳ васвасаси ҳам ўтмайди. Уларда гуноҳ хоҳиши ва гуноҳга қадам ташлашлик буткул узоқ нарсадир. Шунинг учун Аллоҳ таъоло уларнинг ибодатига ажр-савоб ҳам бермаган. Чунки, агар фаришталар гуноҳ қилмаётган бўлсалар, у ҳолда уларда гуноҳ қилишга бирор иқтидор ва имконият йўқ. Гуноҳ қилишга бирор иқтидор ва имконият бўлмагач, жаннат аҳли эришадиган ажр-савобга ҳам эга бўлмайди.

“Ислаҳий хутбаат” китобидан

Абдулқаййум Комил таржимаси

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*