Бош саҳифа » Илм » Рўза биздан нима талаб қилади? 1-мавзу: Баракага тўла ой

Рўза биздан нима талаб қилади? 1-мавзу: Баракага тўла ой

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Иншааллоҳ, бир неча кундан кейин муборак Рамазон ойи кириб келади (ушбу дарслар Рамазондан илгари тайёрланган). Бу ойнинг улуғлиги ва баракали эканлигидан бехабар бирор мусулмон йўқ. Аллоҳ таъоло бу ойни хос ибодат ойи қилди. Бу ойда Аллоҳ таъолонинг бандаларига чексиз раҳматлари нозил бўлади. Биз бу раҳматларни тасаввур ҳам қила олмаймиз.

Бу ойда шундай баъзи амаллар борки, уларни ҳар бир мусулмон билади ва уларга амал ҳам қилади. Масалан, бу ойда рўза тутишлик фарз қилинган. Алҳамдулиллаҳ, мусулмонлар Аллоҳнинг тавфиқи ила рўза тутадилар. Маълумки, таровеҳ ўқишлик суннат ва мусулмонларга унда иштирок этишлик саодати насиб бўлади. Лекин мен ҳозир бошқа бир жиҳатга эътиборингизни тортмоқчиман.

Одатда муборак Рамазон ойининг хусусияти фақат унда рўза тутилиши ва кечаси таровеҳ ўқилиши холос. Бундан бошқа бирор хусусияти йўқ деб тушунилади. Бу икки ибодат Рамазон ойининг энг катта муҳим ибодатларидан эканлигида ҳеч шубҳа йўқ. Лекин фақат шунинг ўзигина эмас, балки, ҳақиқатан муборак Рамазон биздан бундан ҳам кўпроқ нарсани талаб қилади. Қуръони каримда Аллоҳ таъоло шундай дейди:

وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ

Яъни: “Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим” (Зарият сураси, 56-оят)

Ушбу ояти каримада Аллоҳ таъоло инсонни яратишдаги асосий мақсадни баён қилди. У шуки, инсон фақат Аллоҳга ибодат қилсин.

“Ислаҳий хутбаат” китоби

Абдулқаййум Комил таржимаси

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*