Бош саҳифа » Байт » Ёшликни ғанимат бил

Ёшликни ғанимат бил

Байт:

Ғафлати нафс яке сад шавад аз мўйи сафед,
Хоби саг вақти саҳаргоҳ гарон гардад.

Таржимаси: Соч-соқол оқарганидан сўнг нафснинг ғафлати бирга юз бўлади. Ит ҳам саҳар вақтида уйқуси оғирлашади.

Соиб Табризий бу гапни ёшликда умрни ғафлат билан ўтказиб, қариганда ибодат қилишга хомтамаъ бўладиган дангасалар учун айтмоқда. Яъни, ёшликда нафсни тарбия қилиб, ибодатга кўндириб, ундаги ғафлатни даф қилиб, йўқотиш керак. Агар ёшликда уни муолажа қилинмаса, қариган сари ундаги ғафлат ва дангасалик йўқолиш ўрнига, юз баробар кучайиб кетади. Кўрмайсизми, ит ҳам кечаси билан югуриб-югуриб, саҳар – кечанинг охирида қаттиқ уйқуга кетади.

(Мунтахаб, 55-б).

Ёрқинжон Фозилов таржимаси

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*