Бош саҳифа » Байт » Сукут сақлаш

Сукут сақлаш

Байт:

Дар камингоҳи хамуший метавон дар ёфтан,
Ончи, аз офот дар гўяндагий пўшидааст.

Таржимаси: Хомушлик (сукут сақлаш) пистирмасида кўп гапиришда нима офатлар яширинганини билса бўлади.

Очиқ майдонда ёки ўрмон ва чакалакзорда жанг қилувчи аскар киши душман томонидан отиладиган ўқлардан ҳимояланиш, душмандан яшириниш ёки унинг режаларидан сездирмай хабар топиш учун ўзига қулай пистирма ясайди. Пистирмадаги киши қайси томондан ўзига зарар ва офат келаётганини кузатади ва шунга кўра ўз эҳтиётини қилади. Соиб раҳимаҳуллоҳ сергапликни инсоннинг душманига, сукут сақлашни эса пистирмага ўхшатади.  Ҳушёр ва ақлли инсон мана шу пистирмада жойлашиб олиб, сергаплик ва эзмалик деб аталмиш душман томонидан ўзига етадиган офат ва балолардан сақланиб қолади.

Ёрқинжон Фозилов таржимаси

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*