Байт:
Аз асойи худ хатар доранд кўрон вақти жанг,
Бе басират аз далили хеш мулзам мешавад.
Таржимаси: Жанг вақтида кўрларга ўз ҳассалари хатар бўлади. Басиратсиз (қалб кўзи кўр, нодон) киши ўзи келтирган далил билан мулзам бўлиб қолади.
Аъмо киши кўзи очиқ одам билан жанг қилса, рақиби унинг қўлидаги ҳассани осонгина олиб қўйиб, унга қарши ишлатиб уни мағлуб қилиши мумкин. У суянчиқ, ҳимоячи деб ўйлаган нарса ўзининг бошига бало бўлади. Худди шундай, қалби кўзи кўр, узоқни ўйламай гапирадиган киши ўз фойдасига деб келтирган далил билан мулзам (мағлуб) бўлиб қолади.
Ёрқинжон Фозилов таржимаси