Бош саҳифа » Байт » Кексалик

Кексалик

Байт:

Маханд эй навжувон, зинҳор бар мўйи сафеди мо,
Ки, ин барфи паришон бар сари ҳар бом меборад.

Таржимаси: Эй ёш йигит, бизнинг оқ сочимизга ҳаргиз кула кўрма. Чунки, бу паришон (ҳар томон сочилган) қор ҳамма томнинг бошига ёғади.

Кексаларнинг ҳоли айнан кексалик туфайли салбий томонга ўзгариши, соч-соқолларга оқ тушиши, куч кетиб, қувватдан қолиш, кўз, қулоқ, қўл-оёқларнинг ҳам заифлашиши эътиборидан Аллоҳ таолонинг шариатида уларга кўплаб енгилликлар жорий қилинган. Шу билан бирга, ёш, бақувват мўминлар кексаларни иззат-икром қилишга, эъзозлашга буюрилганлар. Кексаларни эъзозлаш сабабли худди ибодат қилиб эришиладиган савобларга ўхшаш савобларни олишга сабаб бўлиши уқтирилган.

Мунтахаб, 55-б

Ёрқинжон Фозилов таржимаси

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*