Бош саҳифа » Мақолалар » Яхши амал қилишлик фикри “Аллоҳнинг меҳмони”дир

Яхши амал қилишлик фикри “Аллоҳнинг меҳмони”дир

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Ҳакимул уммат, Ҳазрат Мавлоно Ашраф Али Таҳановий қуддиса сирруҳ шундай дер эдилар: “Қалбга фалон яхши амални қилиб олайин деган ўй келишини сўфийлар истилоҳида “ворид” дейдилар. Яъни, мен фалон ишни қилиб олайин, намоз ўқиб олайин, таҳажжуд ўқиб олайин, аввобийн намози ўқиб олайин, ишроқ намози ўқиб олайин, чошгоҳ намози ўқиб олайин, садақа қилиб олайин, мусулмон биродаримга ёрдам берайин, бировнинг ғамини кетказишга ҳаракат қилайин, каби ўйлар қалбга келишини “ворид” дейдилар”.

Ҳазрат Мавлоно Ашраф Али Таҳановий қуддиса сирруҳ айтар эдиларки: “Ворид” Аллоҳ таоло тарафидан меҳмон бўлади. Агар сен бу меҳмонни бироз бўлса ҳам иззат қилсанг, меҳмоннавозлик қилсанг, у ҳолда у яна қайтиб келади. Меҳмоннавозликни шундай қилгинки, қайси яхши амални қилишлик фикри қалбинга келса, ўша заҳоти унга амал ҳам қилиб ол. Агар сен унга бир марта меҳмоннавозлик қилмасанг, у меҳмон жуда ҳурматга сазовор бўлгани сабабли сенинг ҳузуринга қайтиб келишни тарк қилади. Бу меҳмон қайтиб келмай қолишидан паноҳ сўрагин. “Меҳмон қайтиб келмай қолиши” дегани, энди қалбга яхши амал қилишлик фикри келмайди деганидир. Бундай бўлишидан Аллоҳ таолодан паноҳ сўрагин. Бундай вақт келса, қалбга муҳр босилган ва занг босган бўлади. Энди, қалбга яхши амал қилишлик фикри ҳам келмайди”.

“Ислахий хутбаат” китобидан.
Абдулқаййум Комил таржимаси

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*