Бош саҳифа » Масжид ҳаёти » Кексалар эъзози

Кексалар эъзози

Муқаддас Ислом дини таълимотлари кишининг кексалик ёшига етган вақтида ўзгалар томонидан эъзозланишига ҳам эътибор қаратгандир.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўйсафид мусулмонни, ғулувга кетмаган ва жафо қилмаган Қуръон ҳомили (қорини) икром қилиш, одил султонни икром қилиш Аллоҳни улуғлашдандир», дедилар” (Абу Довуд ҳасан санад ила ривоят қилган).

Ҳадисга диққат билан назар соладиган бўлсак, унда бандани соч соқолига оқ тушган мусулмонларни қарилиги учун икром қилиш Холиқ таолонинг икроми билан тенглаштирилмоқда. Кучли Зот билан ўта кучсиз, заиф зотнинг икроми бир ўринга қўйилмоқда.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир ёш (ўспирин) кексани ёши учун икром қилса, Аллоҳ унга ҳам қарилик чоғида ёши учун икром қиладиган кишини муҳайё қилади», дедилар” (Термизий ривоят қилган).

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*