Бош саҳифа » Байт » Ёшлик қадри

Ёшлик қадри

Байт:

Аз баҳори навжувоний ончи бар жо мондааст,
Дар бисоти ман ҳамин хоби гарони ғафлатаст.

Таржимаси: Менинг тўшагимда ёшлик баҳоридан ўз ўрнида қолган нарса ғафлатнинг оғир уйқусидир.

Шоир бу гапини аввало ўзининг ҳолига афсусланиш маъносида, иккинчидан эса сизу бизга насиҳат ўлароқ айтган. “Мен ёшлигимда жуда кўп нарсалар, жумладан ғафлат эгаси эдим. Қариганимда барча нарсалар – гўзаллик, куч-қувват ва ҳоказолар мендан юз ўгириб кетганда ҳам, афсус, ғафлат ҳамда дангасалик мени тарк этмади. Ёшлигимда ғофил (дангаса) йигит эдим, қариганда ўнгланиш ўрнига ғофил чол бўлиб қолдим. Азизим! Сен бу жиҳатдан менга ўхшаб қолма. Қариганда ғафлат эгаси бўлиб қолмаслик учун ёшлигингдан унга қарши кураш”.

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*