Байт:
Эй ки, коми ду жаҳонро аз Худо металабий,
Ҳар ду мавқуф ба як оҳи саҳаргоҳ бувад.
Таржимаси: Эй, Худодан икки олам мақсадини талаб қиладиган киши, ҳар иккиси саҳардаги бир оҳга боғлиқдир.
Ҳар бир киши икки жаҳонда – дунёда ҳам, охиратда ҳам ўз орзу-мақсадига етишишни хоҳлайди. Бунга эришишнинг йўли шуки, инсон саҳарларда туриб, икки олам мақсадига етказишини сўраб, Аллоҳ таолога оҳу нола қилиши лозим.