Баъзи пайтда кишида ёруғлик ҳам, илм ҳам, ишонч ҳам бўлади, лекин унда амал қилишга қувват бўлмайди. Мисол учун, ёруғ бир хонанинг жавонида олма бор, унинг борлиги ҳамда манфаатли нарса эканига ишонч ҳам бор, доктор уни ейишга буюрган ҳам, шу билан бирга кўнгил ҳам уни ейишни истаб турибди, лекин олмагача туриб, етиб боришга қувват бўлмайди. Бундай ҳолда доктор қувват берувчи укол қилади, витамин капсула беради. Шунда инсон қувватга кириб, ўзи жавонгача бориб, олмани олиб ейди. Илм эгасининг ҳоли ҳам шундай. Унда илм ёруғлиги ҳам, ишонч ҳам бўлади. Лекин амал қилишга кўпинча ўзида қувват топа олмайди. Аллоҳ таолонинг дўстлари билан суҳбатлашиш натижасида бир неча кунда қувватланади ва яхши амалларда тараққий қила бошлайди.
Ҳаким Ахтар, “Руҳоний сабоқ”
Ёрқинжон Фозилов таржимаси